XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига Фаровон ҳаёт, шоду хуррамлик ва укроналик Хорижлик дипломатлар Ўзбекистон халқини Наврўз байрами билан қутладилар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот Ҳамжиҳатлик, бағрикенглик ва эзгулик ифодаси Журналистлик фаолияти истиқболи ва қонунчилик Ҳамкорлик учун қулай марказ «Қучоқ очиб халқ ичига борайлик...» Ўзбекистон халқига Наврўз табриги Бахтли-саодатли халқимизнинг энг қадимий ва файзли байрами Ўзбекистон ва Россия Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон ва Ҳиндистон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ерик Утембаев: тинчлик, бирдамлик ва эзгулик айёми МДҲда энг бахтли мамлакат «Бу дамки эсиб насими наврўз...» Меҳр-мурувват ва ҳамжиҳатлик тимсоли Янги корхона иш бошлади Таъсис конференциялари ўтказилмоқда Қонун ижодкорлиги ва назорат-таҳлил фаолияти депутатлар диққат марказида Шири Шириев: Наврўз халқларни тинчлик ва дўстликка чорлайдиган халқаро байрамдир Марказий сайлов комиссиясида учрашув Таълим сифати ва самарадорлигини ошириш — давр талаби Шошилинч тиббий ёрдам хизмати такомиллаштирилмоқда Янгиланиш фаслининг файзу баракаси Акт мутахассислари учун чинакам рағбат Маънавий баркамоллик мезони Баҳорий таомлар — қувват манбаи Ўзбекистон Президенти Европа тикланиш ва тараққиёт банки президентини қабул қилди 2017 йил 18 март шанба дам олиш кунини 2017 йил 20 март душанба кунига кўчириш тўғрисида Владимир ТЮРДЕНЕВ: Наврўз — инсониятнинг асраб-авайлаб келинаётган маънавий бойлиги
  • 29 Декабрь 2016

Андижонда замонавий спорт саройи

Ёш авлод камолотида спортнинг ўрни беқиёс. Шу боис мамлакатимизда мазкур соҳани жадал ривожлантириш чора-тадбирлари изчил давом эттирилаяпти. Пировардида навқирон авлод вакиллари орасидан кўплаб чемпионлар етишиб чиқиб, Ватанимиз довруғини дунёга ёйишга муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

Қиличбозлик ҳам йигит-қизларимиз ўртасида тобора оммалашиб бораётган спорт турларидан биридир. Ушбу йўналишда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган номдор чемпионлар сафи тобора кенгаймоқда. Шундан келиб чиқиб, 2020 йилда Токиода бўлиб ўтадиган XXXII ёзги Олимпия ўйинларида муваффақиятли қатнашиш мақсадида Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси зиммасига қатор устувор вазифалар юклатилган.

Яқинда Андижон шаҳрида фойдаланишга топширилган янги қиличбозлик саройи ана шу йўналишдаги эзгу ишлар самарасидир. Машғулотлар зали, меҳмонхона, тренажёр -залларини ўз ичига олган мажмуада маҳорат сабоқларини юқори даражада ўтказиш учун барча шарт-шароит яратилган. Қолаверса, бу ерда турли халқаро мусобақаларни ташкил этиш мумкин. 

— Бу мажмуанинг айнан Андижонда барпо этилиши бежиз эмас, — дейди меҳнат фахрийси Турсунбой Аҳмедов. — Чунки вилоятимизда мазкур спорт тури жадал ривожланмоқда. Мамлакат терма жамоасининг аксарият аъзолари ҳам шу замин фарзандларидир. Бинобарин, Лондон Олимпиадаси иштирокчиси Руслан Кудаев, жамоавий баҳслар бўйича Осиё чемпионлари Жавоҳир Нурматов, Абдулбосит -Насриддинов, Санжар Собиров, қитъа биринчилигининг икки карра кумуш медаль соҳиби Саидбек Жеенбаев билан бутун Ўзбекистон аҳли ҳақли равишда фахрланади. Шу маънода, келгусида бу ерда янги-янги истеъдод ва маҳорат эгалари камол топишига ишончимиз комил. 

Саминжон ҲУСАНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган