XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси Ватан тақдирига дахлдорлик Кенг имконият ва соғлом рақобат савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланишига хизмат қилади Тарбия оиладан бошланади Харидоргир маҳсулотлар сири нимада? Бурчга содиқлик қасамёди Ўзбек кураши Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди Рақамли иқтисодиёт ва сунъий интеллект «Соҳибқирон маънавияти» Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи Ўзбекистон Президентининг АҚШга ташрифи Халқаро валюта жамғармасининг фармойиш берувчи директори Кристин Лагард баёноти Покистон Ислом Республикаси Қуролли Кучлари делегацияси ташрифи Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа кутубхонаси фонди яна 500 дан зиёд китоблар билан бойиди «Ўзбекистон — Евроосиёдаги янги иқтисодий тараққиёт замини» Ўзбекистон минтақада прагматик сиёсат олиб бормоқда Илму фан ва зиё маскани Болалар зарарли ахборот хавф-хатарларидан ҳимоя қилинади Аҳоли саломатлиги йўлида Юртимизда етиштирилган қовунлар европаликлар дастурхонида Миллат маънавиятига дахлдор масала Меҳнатимиз самараси шогирдлар камолида кўринади Ўзбекистон Президенти Америка Қўшма Штатларига келди
  • 16 Декабрь 2016

Гимнастикачимиз Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди

Ҳамюртимиз Оксана Чусовитина Олимпия ўйинларида кетма-кет етти бор иштирок этган жаҳондаги ягона гимнастикачи аёл сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди.

Тажрибали спортчимиз бундай нуфузли мусобақада дастлаб 1992 йил Барселонада қатнашган ва жамоавий баҳслар якунига кўра, Олимпия ўйинларининг олтин медали билан тақдирланган эди. 41 ёшли гимнастикачи учун “Рио — 2016” беллашувлари еттинчи Олимпиада бўлди. Бундай кўрсаткичга дунё спорт гимнастикачилари орасида ҳали ҳеч ким эриша олмаган. Оксана, шунингдек, Пекинда ўтказилган тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида кумуш медални қўлга киритган. Унинг профессионал спортдаги фаолияти 25 йилдан бери давом этаётган бўлиб, бу ҳам спорт гимнастикаси тарихида мутлақ рекорд натижа ҳисобланади.

Чусовитина уч карра жаҳон чемпионлиги, Европа чемпионлиги ва Осиё ўйинлари ғолиблигига ҳам эришган. Қолаверса, у жаҳон чемпионатларининг тўрттадан кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган.

Оксана ҳали катта спорт билан хайрлашиш ниятида эмаслигини маълум қилган. Ҳамюртимиз келгуси йили Монреалда бўладиган жаҳон чемпионатида иштирок этиш истагида.

Ш. ЗОКИРЖОНОВ тайёрлади.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган