XS.UZ
Ўзбекистон халқ артисти Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллик байрами қатнашчиларига Атоқли санъаткор хотирасига эҳтиром Пойтахтимизнинг «жанубий дарвозаси» янада қулай, шинам ва кўркам бўлади Академия профессионал кадрлар тайёрлаш маскани бўлмоғи лозим Дори-дармон таъминотида сунъий тақчиллик юзага келмайди Сув келтирган элда азиз Ўзаро манфаатли ҳамкорликни янги даражага олиб чиқиш йўлида Академик Борис Бондаренко Изланиш ва янгича ишлаш самараси аҳоли бандлигини таъминлашда ўз ифодасини топмоқда Жиноятга жазо муқаррар, аммо... Ривожланиш истиқболлари муҳокамаси Ҳамюртимиздан ўтадигани топилмади Нодир асарлар хазинаси «Ягонасан, муқаддас Ватан!» Сиёсий партиялар: Амалий ишлар билан халқ ишончини қозониш мумкин Солиққа оид ўзгаришлар тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилади Ишбилармон хотин-қизлар ташаббуси қўллаб-қувватланмоқда Хорижий инвестор: яратиб берилаётган имкониятлардан мамнунмиз Осуда ва хотиржам ҳаёт «Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она» «Нексия» музейдан жой олди Мурожаатлар адолатли ечим топмоқда Асосий мақсад — одил судловни таъминлаш Ҳавзалар баракаси 40 минг тоннага кўпаяди «Муҳаббат оламининг булбули» Юракдан куйланган қўшиқлар «Замонамиз қаҳрамонлари» Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида «Маҳалла ифтихори» — ҳам рағбат, ҳам шараф Депутат «юқори»дан топшириқ кутмаслиги керак
  • 13 Декабрь 2016

Ҳасанбой Дўсматов — йилнинг энг яхши боксчиси

Ўзбек бокс мактабининг энг ёрқин вакилларидан бири Ҳасанбой Дўсматов жорий йилда ҳар қандай спортчи орзу қиладиган марраларга эришди, десак, муболаға бўлмайди.

Хусусан, у Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида олтин медални қўлга киритиб, ушбу спорт тури бўйича терма жамоамизнинг биринчи ўринни эгаллашига, Ватанимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшди. Ҳасанбой Олимпиаданинг энг яхши боксчиси сифатида Вэл Баркер кубоги билан тақдирлангани ҳам бежиз эмас. Бу Ўзбекистон фарзандининг истеъдоди, куч ва салоҳиятига берилган юксак баҳодир.
Мустақиллигимизнинг
25 йиллиги муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимиз қаторида Ҳасанбой Дўсматов “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони билан тақдирланган эди. Конституция байрами арафасида у ана шу мукофотни тантанали равишда қабул қилиб олди. Ушбу унутилмас, ҳаяжонли дамларни телевидение орқали томоша қилар эканмиз, давлатимизнинг спортчиларга меҳр-эътибори нақадар юқорилигини яна бир карра ҳис этдик.
Яқинда Халқаро бокс ассоциацияси (AIBA) “Йилнинг энг яхши боксчиси”ни аниқлаш мақсадида “Twitter” ижтимоий тармоғи орқали сўровнома эълон қилди. Унда уч спортчи, Олимпиада чемпионлари — Ҳасанбой Дўсматов (Ўзбекистон), Робейси Рамирес (Куба) ва Данияр Елеусинов (Қозоғистон) номзод сифатида кўрсатилди. Қувонарлиси шундаки, сўровнома якунларига кўра, ҳамюртимиз
77 фоиз овоз тўплаб, мазкур совринга лойиқ, деб топилди. Бу ҳақда Ўзбекистон бокс федерацияси расмий сайтида ҳам хабар берилган.
“Йилнинг энг яхши боксчиси”ни тақдирлаш тадбири шу йилнинг 20 декабрига мўлжалланган.


Шавкат ОРТИҚОВ.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+