Янги спорт мажмуаси
XS.UZ
Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» www.mudofaa.uz сайти ишга тушди Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини
  • 17 Ноябрь 2016

Янги спорт мажмуаси

Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилганидан буён ўтган давр мобайнида Наманган шаҳрида 25 та спорт иншооти фойдаланишга топширилди. Эндиликда улар қаторига вилоят марказидаги 2-Болалар ва ўсмирлар спорт мактаби учун бунёд этилган янги мажмуа ҳам қўшилди.

Бу ерда ўғил-қизларнинг жисмоний етуклик машғулотлари билан шуғулланиши учун барча шароит яратилган. Жумладан, бадиий гимнастика, бокс, дзюдо, бадминтон, кураш, ўзбек жанг санъати, каратэ-до, таэквондо ITF сингари ўнга яқин спорт турларига мўлжалланган зал ва майдонлар бир вақтнинг ўзида 360 нафар ўқувчига хизмат кўрсатади. Бундан ташқари, мажмуадан ювиниш ҳамда кийиниш, услубият, ўқув-амалиёт, маънавият ва маърифат хоналари ҳам ўрин олган. Куни кеча ёшлар ихтиёрига топширилган мазкур иншоот қурилиши ҳамда жиҳозлаш ишларига жамғарманинг 3 миллиард 300 миллион сўм миқдоридаги маблағи йўналтирилди. 

Айтиш лозимки, шаҳардаги бундай муассасаларда айни пайтда 28 мингдан зиёд ўғил-қизлар спортнинг 30 тури билан мунтазам шуғулланмоқда. Маҳорат сабоқларини муваффақиятли ўзлаштираётган ана шу ёшлар ўтган йилнинг ўзида халқаро турнирларда 139 та, мамлакат миқёсидаги мусобақаларда 396 та олтин медални қўлга киритди.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.