XS.UZ
Халқ ичига кириб бориб, одамлар билан мулоқот қилиш — инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим омили Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш Жамият маънавий ҳаётининг асосий мезони Танқидий таҳлил ва шахсий жавобгарлик — ёрқин келажак пойдевори Бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик — тараққиёт гарови Замонавий савдо мажмуаси «The Seoul Times»: «Ўзбекистоннинг давлат сиёсатида инсон манфаатлари устувордир» Кичик бизнес истиқболи ишбилармонларга берилган имтиёзларга бевосита боғлиқдир Қўшимча имконият Германияда Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг тақдимоти Германияда Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг тақдимоти Ёшлар камоли учун масъулмиз Солиқ маъмурчилиги хусусий сектор ривожига хизмат қилади Зарар миқдори ҳисоблаб чиқилди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди Фракцияларда ҳаётий масалалар, долзарб вазифалар кўриб чиқилди «Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар юқори баҳога лойиқдир» Оналар кўнглидаги розилик — бу бутун халқимиз қалбидаги розилик ифодаси Замонавий саноат марказлари Имтиёз ташаббусга ундади Мақсад — тараққиётга кўмаклашиш Истомин Жоковични мағлуб этди Қўшимча даромад манбаи Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Cоғлом авлод — келажак пойдевори Азизлари қадр топган юрт Смартфонлар бозори ривожланмоқда Юксак ишонч ва масъулият Дўстлик кечаси Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш — доимий эътиборда
  • 22 Октябрь 2016

Камолот пойдевори

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида юртдошларимиз эришган юксак натижалар мамлакатимизда спорт жадал равнақ топаётганининг ёрқин исботи бўлди. Бу ғалабалар, ўз навбатида, йигит-қизларимизнинг эрта ёшданоқ жойлардаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабларида олган маҳорат сабоқлари самараси, десак, айни ҳақиқат. 

2002 йил 24 октябрда ташкил этилган Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси кўмагида мазкур масканлар имкониятлари йилдан-йилга кенгайиб бораётир. Хусусан, келажагимиз эгаларининг жисмоний етуклик машғулотлари билан фаол шуғулланишлари учун муносиб шарт-шароитлар яратилмоқда.

Бўлажак чемпионларни тарбиялаётган шундай муассасалардан бири — Чортоқ болалар ва ўсмирлар спорт мактабидир. Бу ерда 1414 нафар ўқувчи спортнинг 12 йўналиши бўйича ўз маҳоратини ошираяпти.

Икки йил аввал янги мактаб ва махсус иншоотлар қурилишига жамғарма томонидан 1 миллиард 865 миллион сўм йўналтирилди. 

Футбол, волейбол, баскетбол тўплари, гимнастика ашёлари, турли оғирликдаги тошлар, кураш манежи, бокс анжомлари ҳамда теннис ракетка ва тўрларидан иборат жами 59,7 миллион сўмлик жиҳозлар келтирилди.

— Ҳозирги кунда жаҳон талаблари даражасидаги мажмуада 26 нафар мураббий машғулотлар олиб бормоқда, — дейди мактаб директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари Садриддин Бойхонов. — Аксарият устозлар спорт усталари ва спорт усталигига номзодлар саналишади. Янги ўқув йилидан бошлаб жамоамиз сафига олий таълим даргоҳини битириб келган Нуриддинхўжа Сотиболдиев, Шоҳсанам Шохўжаева, Нигора Бегматова сингари ёш мутахассислар қўшилди. Маълумки, ўз йўналиши бўйича бой тажрибага эга бўлган устоздан сабоқ олган шогирд маҳорат сирларини тез ўзлаштиради. Жорий йилнинг ўзида ўқувчиларимиз республика чемпионати ва биринчилигида 3 та олтин, 5 та кумуш ва 2 та бронза медални қўлга киритишди.

Спортда ўзига ишонган, иродаси бақувват инсоннинг омади чопади. Чортоқлик мураббийлар шогирдларини ана шу жиҳатдан тоблашга ҳаракат қилишаяпти. Шу йилнинг баҳорида Фарғона шаҳрида баскетбол бўйича аёллар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида биринчи ўринни эгаллаган Моҳларой Алихонова, спортнинг мазкур тури бўйича Навоий шаҳрида ташкил этилган мамлакат кубоги мусобақаларида олтин медаль соҳиби бўлган Шоҳруҳ Абдуллаев майдондаги дадиллиги, устозлар сабоғига амал қилганликларини исботлашди.

Маълумки, бадиий гимнастика қизларнинг энг севимли машғулотига айланиб бормоқда. Мактабга спортнинг ушбу тури бўйича икки нафар мураббий жалб этилган. Айни чоғда 117 нафар қиз нафосат машғулотларида қатнашаяпти. Ота-оналарнинг аксарияти тажрибали мураббий Мунаввар Пўлатова сабоқлари натижасидан мамнун. Унинг шогирдлари орасида нуфузли мусобақалар иштирокчилари кўпайиб бораётир. Масалан, яқинда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида Тўрақўрғон шаҳрида ўтказилган вилоят биринчилигида мураббийнинг саккиз нафар шогирди қатнашди ва Шодия Абдуғафурова ҳамда Шаҳзода Олимжонова фахрли ўринларни эгаллаб, вилоят терма жамоаси сафига киритилди. Яна олти нафар тарбияланувчи эса мамлакатимиз пойтахтида уюштирилган “Шарқ эртаги” деб номланган Ўзбекистон чемпионати баҳсларида учинчи ўрин соҳиби бўлди.

Мактаб тарбияланувчилари спортнинг бошқа кўплаб турлари бўйича ҳам юксак марраларни эгаллашаяпти. Юқорида келтирилган мисоллар ана шундай муваффақиятлардан айримлари, холос. Айтиш лозимки, бу сингари муассасаларда камол топаётган иқтидорли ёшларнинг интилишлари келажакда самарасини бериб, халқаро майдонларда ўз салоҳиятини кўрсатаётган фарзандларимиз сафи янада кенгаяди. Улар ғалабаси шарафига байроғимиз баланд кўтарилаверади.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган