XS.UZ
Ҳар бир ҳужжат вақтида ва сифатли ижро этилиши шарт «Женерал Моторс Ўзбекистон» АЖ ишлаб чиқараётган маҳсулотларга нархлар шаклланишини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши 2017 — 2021 йилларда  қайта тикланувчи энергетикани  янада ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада Парламент ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини танқидий кўриб чиқди Қадриятлар тараннум этилган фестиваль Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси тўғрисида ахборот Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раисини лавозимидан озод этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий судининг раисини сайлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарларини лавозимидан озод этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосарларини сайлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди таркибига ўзгартиш киритиш тўғрисида Улкан таассуротлар, муросасиз беллашувлар, ёрқин натижалар Орият, ғурур ва шижоат баҳси Конституциявий ислоҳотлар мамлакатимиз тараққиётига хизмат қилади Халқимиз фаровонлигини юксалтириш, турмуш шароитини янада яхшилаш — асосий вазифамиздир Фракцияларда мамлакатимиз бош молиявий ҳужжати ижроси муҳокама этилди Хорижий инвестициялар ва замонавий технологиялар — тараққиёт гарови Ҳаракатлар стратегияси – халқаро нашрларда Орзулар рўёбга чиққан кун Қадимий ёзма манбалар — бебаҳо бойлик Йигирма уч миллиард сўмлик шартномалар Қонуний талаб ва амалий ечим Фарзанд — оила қувончи Битирувчилар учун муносиб таклиф Боқий меросимиз намойиши Дунёнинг энг кучли полвонлари Президент соврини учун беллашади Чинакам чиниқиш ва маҳорат мактаби, парвоз майдончаси Ўзбекистон Президенти Туркия Бош вазири ўринбосарини қабул қилди «Баркамол авлод» спорт ўйинлари қатнашчиларига
  • 08 Октябрь 2016

Жаҳоннинг таниқли дзюдочилари Тошкентда беллашмоқда

Айни кунларда пойтахтимиз яна бир йирик спорт анжуманига мезбонлик қилаяпти. “Ўзбекистон” спорт мажмуасида дзюдо бўйича Гран-при туркумига кирувчи халқаро турнир бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, мамлакатимиз дзюдо федерацияси, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF), қатор вазирлик ҳамда ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада йигирмага яқин давлатдан 135 спортчи ўн тўрт вазн тоифасида совринли ўринлар учун курашаётир.

Айтиш жоизки, Гран-при туркумига кирувчи турнир Халқаро дзюдо федерацияси тақвимидан ўрин олган йирик мусобақа ҳисобланади. Ушбу ташкилот юртимизда мазкур спорт турини ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор, ўзбек дзюдо мактаби нуфузи ва вакилларимизнинг халқаро майдонда эришаётган юқори натижалари, шунингдек, республикамизнинг спорт анжуманларини ўтказиш борасидаги бой тажрибасини инобатга олиб, 2013 — 2016 йиллардаги Гран-при мусобақасига мезбонлик қилиш ҳуқуқини Тошкент шаҳрига берганди. 

Байрамона безатилган спорт мажмуаси нуфузли меҳмонлар, мураббийлар, спортчилар ҳамда мухлислар билан гавжум. Чорлов садолари остида майдонга мусобақа иштирокчилари кириб келади.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янграйди.

Тадбирда юртимизда Биринчи Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида ёш авлодни баркамол этиб тарбиялаш, Ватанимиз шаънини янада юксалтиришнинг муҳим омили бўлган спортни ривожлантириш умуммиллий ҳаракатга айлангани, шаҳар ва қишлоқларимизда замон талабларига жавоб берадиган спорт иншоотлари сони йилдан-йилга кўпайиб, уларда маҳоратини ошираётган ўғил-қизларимиз сафи кенгайиб бораётгани таъкидланди.

Мустақиллик йилларида дзюдочиларимиз Олимпиада ва Осиё ўйинлари, қитъа ҳамда жаҳон чемпионатлари ва бошқа халқаро турнирларда мунтазам совринли ўринларни қўлга киритиб келишаётир. Хусусан, II ўсмирлар Олимпиадасида ёш полвонимиз Суҳроб Турсунов бронза ҳамда олтин медалларга сазовор бўлгани, Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида ўтказилган XVII Осиё ўйинларида Ўзбекистон дзюдочилари жамоавий баҳсларда кучли учликдан жой олгани, жорий йилда Рио-де-Жанейро шаҳри мезбонлик қилган XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида Ришод Собиров ва Диёрбек Ўрозбоев бронза медаллар билан тақдирлангани фикримиз тасдиғидир.

Вакилларимизнинг Гран-при турниридаги иштироки ҳам эътиборга молик. Масалан, 2013 йилги мусобақада дзюдочиларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган. 2014 йилда битта олтин, иккита кумуш ҳамда учта бронза, 2015 йилги беллашувларда эса биттадан олтин ва кумуш, тўртта бронза медалга сазовор бўлишган.

Бу йилги турнирда Ватанимиз шарафини 56 нафар дзюдочимиз ҳимоя қилмоқда. Улар орасида тажрибали ҳамда ёш спортчилар бор.

Гран-при мусобақасининг дастлабки кунида эркаклар ўртасида 60, 66, хотин-қизлар ўртасида эса 48, 52, 57 килограммгача бўлган вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар аниқланди. Унда ҳамюртларимиздан Муҳриддин Тиловов олтин медални қўлга киритган бўлса, Шарофиддин Лутфуллаев учинчи ўринни эгаллади. Диёра Келдиёрова кумуш, Нодира Гулова, Муқаддас Кубеева, Гулойим Жумабоева ҳамда Санобар Султонова бронза медаллар билан тақдирланди.

Кеча тўртта вазн тоифасида баҳслар ўтказилди. Қувонарлиси, турнирнинг иккинчи кунида ҳам вакилларимиз муваффақиятли иштирок этишди. Жумладан, Мирзоҳид Фармонов, Давлат Бобонов, Гулноза Матниёзова ўз вазн тоифасида барча рақибини мағлубиятга учратиб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди. ўиёсжон Бобоев кумуш, Мусо Собиров бронза медални қўлга киритди.  

Мусобақанинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Икрамов сўзга чиқди.

 

Шавкат ОРТИҚОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган