Самарқанд — йирик мусобақалар мезбони
XS.UZ
Президент қарори:“Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилди Меҳнат вазирлиги ҳамда Кичик ва ўрта бизнес конвергент ассоциациялари Уюшмаси (Корея) ўртасида меморандум имзоланди Тошкент – Сеул: Кореялик ишбилармонлардан интервью (Видео) Ўзбекистонда “Hyundai” автомобиллари ишлаб чиқарилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида қиймати 12,3 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 75 та ҳужжат “Evergreen Holdings” (Корея) Ўзбекистонда цемент заводи қурилиши учун 300 миллион доллар сармоя киритади “Ўзбекенгилсаноат” Корея билан 30 миллион долларлик 7 инвестицион лойиҳа имзоламоқчи Конституциямиз ҳақида қўшиқ куйланди Ўзбекистонда 12 та университет, 28 та мактаб ва лицейда корейс тили фан сифатида ўқитилади Ўзбекистон – Корея: мустаҳкам дўстликка асосланган, стратегик ҳамкорлик (инфографика) Кореянинг “Chung Hospital” шифохонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда тиббий муассаса қурилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик  Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги сиёсий ҳамкорлик нималарда ўз ифодасини топган? “Тонг бокиралиги ўлкаси” ҳақида биз билган ва билмаган маълумотлар Олий Мажлис Сенати АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашди Мирзиёевнинг Кореяга ташрифини ёритиш учун Сеулда матбуот маркази ташкил этилди Абдулазиз Комилов АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзолари гуруҳи билан учрашди "ТС-АПТEКА" автоматлашган ахборот тизими яратилди Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари ҳамда Корея қонунчилик тадқиқоти институти ўртасида меморандум имзоланди Тижорат банклари томонидан кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда Ўзбекистон — Германия: савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик ривожланмоқда Депутатликка  номзодлар  рўйхатга олинди «Ўзбекистон фуқаросиман!» Қурилиш материаллари саноати ва манфаатли алоқалар Коммунал соҳа: хизмат сифати яхшиланмоқда Фермерлик ҳаракати: истиқболи амалиёт, муаммо ва ечимлар. Халқ қабулхонаси: ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор Юридик ёрдам кафолатланган Эзгу ғоялар, ёрқин таассуротлар Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда  маҳалла фаолларининг ролини ошириш — давр талаби
  • 29 Сентябрь 2016

Самарқанд — йирик мусобақалар мезбони

Самарқандда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича Осиё очиқ кубоги ҳамда параканоэ бўйича Осиё чемпионати бошланди.

Самарқанд эшкак эшиш каналида ўтказилаётган мусобақаларнинг очилиш маросимида Осиё каноэ федерацияси президенти Шокин Нарита ва бошқалар мамлакатимизда спортни оммалаштириш ҳамда уни янада ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар ва кейинги йилларда эришилаётган натижалар тўғрисида фикр юритди. Айниқса, ХXXI ёзги Олимпия ҳамда XV Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон спортчилари эришган ютуқлар юксак эътибор ва ғамхўрлик -самараси эканлиги алоҳида эътироф этилди.

Таъкидлаш керакки, Марказий Осиёда ягона ҳисобланган Самарқанддаги эшкак эшиш канали 2009 — 2012 йилларда тўлиқ реконструкция қилинди. Амалга оширилган бунёдкорлик ишларидан сўнг ушбу иншоотда халқаро даражадаги беллашувларни ҳам ўтказиш имконияти юзага келди. Айни пайтда мазкур мажмуада 100 ўринли меҳмонхона, 64 ўринли ошхона, шунингдек, мажлислар зали, ҳакамлар хонаси ҳамда бошқа ёрдамчи хоналар мавжуд. Қирғоқда эса 2 минг томошабинга мўлжалланган ўриндиқлар ўрнатилган. Старт ва финиш чизиқлари замонавий электрон тизим билан таъминланиб, халқаро талаблар даражасига келтирилди.

— Яратилган бундай шароит натижасида юртимиз спортчилари байдарка ҳамда каноэда эшкак эшиш бўйича халқаро турнирларда муваффақиятли қатнашиб келмоқда, — дейди Самарқанд вилояти маданият ва спорт ишлари бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Шуҳрат Рўзиев. — Қитъамизнинг 14 давлатидан 200 дан зиёд спортчилар иштирок этаётган мазкур беллашувларда ҳам вакилларимиз совринли ўринларни қўлга киритади, деган умиддамиз.

Мусобақаларнинг очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими З. Мирзаев сўзга чиқди.

Мамадиёр ЗИЁДИНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР