XS.UZ
Тараққиётимиз ва фаровонлигимиз кафолати Ўзбекистон заминида етиштирилган пахта толаси халқаро стандартларга тўла мос келади Жаҳон пахта бозорининг  йирик маркази Кўрсаткич эмас, натижа муҳим Ўзбекистон оқилона ташқи сиёсатининг халқаро эътирофи Ўзаро ҳурмат, очиқлик ва  хайрихоҳликка асосланган  ҳамкорлик Шавкат Мирзиёев 25-26 октябрь кунлари Туркияга ташриф буюради Суяк ўстириш ўзлаштирилди(ми?) Киберхавфсизликни таъминлаш учун йилига 161,3 миллиард АҚШ доллари миқдорида маблағ йўналтирилади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар идоралари ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ ходимларни мукофотлаш тўғрисида Тошкентда 25 октябр куни ШҲТга аъзо давлатлар Олий суд раисларининг йиғилиши бўлади Шавкат Мирзиёев Муҳаммад Ашраф Ғанига ҳамдардлик билдирди “Ўзбекистон ёшлар иттифоқи мукофоти” таъсис этилди Ўзбекистоннинг Германиядаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси тайинланди Ўзбекистон Республикасининг Испания Қироллигидаги элчихонаси маслаҳатчиси, муваққат ишлари вакили тайинланди Дахлдорлик туйғуси Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона
  • 22 Сентябрь 2016

Жасорат, матонат ва юртга садоқатнинг юксак ифодаси

Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган XV Паралимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок этган спортчиларимиз “Тошкент” халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди.

Жорий йилги спорт мавсумида Ўзбекистон фарзандлари халқаро мусобақаларда улкан ютуқларни қўлга киритишмоқдаки, уларнинг номи мустақил юртимиз тарихига зарҳал ҳарфлар билан битилаяпти, десак, асло муболаға бўлмайди. Жумладан, яқиндагина Рио-де-Жанейро шаҳрида ўтказилган ёзги Олимпиада ўйинларида вакилларимиз шижоат ва маҳорат бобида ҳеч кимдан кам эмасликларини исботлашди. Улар бошлаб берган ғалаба эстафетасини паралимпиячиларимиз давом эттирди. Айнан Бразилия давлати мезбонлик қилган
XV Паралимпия ўйинларида атлетларимиз жасорат, матонат ҳамда мардлик намунасини кўрсатиб, Ватанимизнинг жаҳондаги обрў-эътибори ва нуфузини янада юксалтиришга салмоқли ҳисса қўшдилар. 8 олтин, 6 кумуш, 17 бронза — жами 31 медаль. Бу, ҳақиқатан ҳам, мислсиз натижа.
...21 сентябрь, эрта тонг. “Тошкент” халқаро аэропортига ғолибларни тантанали кутиб олиш, қутлаш учун давлат ҳамда жамоат ташкилотлари вакиллари, спортчилар, паралимпиячиларимизнинг ота-оналари, яқинлари, дўстлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари йиғилди. Ҳамма ҳаяжонда.
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг спортчиларимиз ўтирган авиалайнери Тошкентга қўнгани эълон қилинади. Орзиқиб кутилган лаҳзалар етиб келди. Улар давлатимиз байроғини баланд кўтарган ҳолда, ҳаво кемасидан чиқиб келадилар. Карнай-сурнай садолари янграйди. Йиғилганлар паралимпиячиларимизни олқишлайди.
Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Икрамов, Ўзбекистон халқ артисти М. Азизов, ота-оналар номидан Р. Қўчқорова спортчиларимизни юксак зафар билан табриклаб, бу муваффақиятлар Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом -Каримовнинг юртимизда мустақилликнинг илк йиллариданоқ спортни ривожлантиришга қаратган юксак эътибори, хусусан, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, жисмоний имконияти чекланганларни қўллаб-қувватлаш, спорт билан мунтазам шуғулланиши учун яратиб берилган беқиёс шарт-шароитлар самараси эканини алоҳида таъкидлашди.
ўолиб ва совриндорлар номидан сўзга чиққан Ш. Намозов, Ҳ. Олимова, М. Турсунхўжаев ёшларга кўрсатилаётган улкан ғамхўрлик учун давлатимиз раҳбариятига самимий миннатдорлик билдириб, келгусида бундан-да юксак марраларни забт этишга ваъда беришди.
Дарҳақиқат, спортчиларимизнинг халқаро беллашувларга пухта ҳозирлик кўриши, иштирок этиши учун барча имконият яратиб берилаётир. Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг 2013 йил 25 февралдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги қарори паралимпиячиларимизнинг ўқув-машғулот йиғинлари ўтказиш, тажриба орттириш, нуфузли мусобақага йўлланма берувчи беллашувларда муносиб қатнашишини таъминлашда муҳим ўрин тутди.
Шунингдек, 2016 йил 12 июлдаги Ўзбекистон Республикаси спортчиларининг 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ҳамда XV Паралимпия ўйинларига тайёргарлиги ва иштироки тўғрисидаги қарорни ҳам алоҳида қайд этиб ўтиш жоиз.
Рио баҳсларигача Паралимпия ўйинларининг фақат битта кумуш медали (2012 йил Лондон)га эга бўлган Ўзбекистон спортчилари бу галги натижалари билан ҳамманинг ҳайрату ҳавасини уйғотди. Бразилияда 160 дан ортиқ давлатнинг тўрт мингдан зиёд вакили ғолиблик учун курашди. Ўзбекистон бешта спорт тури бўйича 32 нафар паралимпиячиси билан қатнашиб, юқорида айтиб ўтганимиздек, 31 медални қўлга киритди. Спортчилар сонига нисбатан медаллар жамғариш борасида мамлакатимиз делегацияси 96,8 фоиз натижа билан XV Паралимпия ўйинларида энг яхши кўрсаткич қайд этди. Жамоамиз Марказий Осиё давлатлари орасида биринчи, МДҲда иккинчи, Осиёда учинчи поғонани эгаллади. Қолаверса, ҳамюртларимиз 7 та Паралимпия ўйинлари, 6 та жаҳон ҳамда 12 та Осиё рекордини янгилаб, дунё спорти тарихига ўз номларини ёздириб қўйдилар.
XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида бокс бўйича терма жамоамиз Куба, Франция, Қозоғистон, Россия, Буюк Британия, АҚШ, Бразилия, Хитой каби давлатлар вакилларини ортда қолдириб, биринчи ўринни эгаллаган эди. Ана шу анъанани XV Паралимпия ўйинларида дзюдочиларимиз давом эттирди. Улар 3 олтин,
1 кумуш ва 6 бронза медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида пешқадам бўлди. Қарангки, ҳатто, дзюдо ватани ҳисобланган Япония вакиллари ҳам биздан анча кам медаль қўлга киритди...
Паралимпия ўйинлари ғолибу совриндорлари, қатнашчилари, уларнинг ота-оналари ҳамда яқинлари усти очиқ автобусга ўтириб йўлга чиқди. “Тошкент” халқаро аэропортидан Ўзбекистон Паралимпия ассоциацияси биносига қадар музаффар спортчиларимизни кутиб олиш учун йиғилганлар уларни қутлади: “Баракалла, азаматлар! ўалаба муборак!”, “Ўзбекистон!”, “Ўзбекистон!”, “Ўзбекистон!” деган ҳайқириқлар янгради.
XV Паралимпия ўйинларининг деярли ҳар бир кунидан қувончли хабарлар эшитдик. Дастлаб дзюдочимиз Шерзод Намозов вазни 60 килограммгача полвонлар орасида тенгсиз эканлигини исботлади. У финалда япониялик Макото Хиросени енгиб, делегациямиз ҳисобига илк олтин медални туҳфа қилди. 66 килограммгача бўлган полвонлар ўртасида Ўткиржон Ниғматов ҳам шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
— Юртимизда ҳаммамизнинг жамиятда муносиб ўрин эгаллашимиз учун кенг имкониятлар мавжуд, — дейди Шерзод. — Бунинг самараларини барча соҳа қатори спорт йўналишида ҳам яққол кўриш мумкин. Паралимпия ўйинларида қатнашишнинг ўзи кишига чексиз ғурур бағишлайди. Унда муваффақият қозониш эса қўшалоқ қувончдир. ўалабамизни мустақиллигимиз асосчиси, Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаймиз.
Ўз навбатида, мутлақ вазн тоифасида Одил Тўлендибоев ҳам зафар қучди. У ҳал қилувчи беллашувда мезбонлар вакили Вилианс Силва де Араухони бор-йўғи икки сонияда соф ғалаба — “иппон” баҳоси билан енгди. Спортчимиз маҳоратини Силванинг ўзи ҳам тан олиб, шундай деди: “Мен ушбу йирик турнирнинг финалига бор эътиборимни қаратган эдим. Бироқ фикримни бир жойга жамлаб олгунимча Тўлендибоев ҳаммасини ҳал этди”.
Ўз вазн тоифасида, шунингдек, Ҳайитжон Алимова кумуш, Севинч Салаева, Турсунпошша Нурметова, Гулруҳ Раҳимова, Феруз Саидов, Шуҳрат Бобоев ҳамда Ширин Шарипов бронза медаллари билан тақдирланди.
— Биринчи Президентимиз Ислом Каримов ҳар бир чиқишида, нутқида ёшларни ўз фарзандидек кўришини айтиб, Ватанни севиш, унинг халқаро майдондаги обрў-эътиборини юксалтиришга даъват этардики, бу қалбимизда юртга садоқат, мардлик, шижоат туйғуларини жўш урдирар эди, — дейди XXXI ёзги Олимпия ўйинлари ғолиби Ҳасанбой Дўсматов. — Паралимпиячиларимиз эришган ютуқ ҳам ана шу меҳр ва эътибор мевасидир. Уларнинг муваффақиятидан ҳаммамиз бирдек қувондик. Ўзбекистон фарзандларининг салоҳияти нақадар юксак эканига бутун дунё яна бир карра гувоҳ бўлди. ўалаба барчамизга муборак!
Енгил атлетикачиларимиздан Ҳусниддин Норбеков диск улоқтириш бўйича 59,75 метр натижа (жаҳон рекорди!) билан биринчи бўлди. Ядро улоқтиришда эса учинчи поғонадан жой олди. Александр Свечников найза отишда нафақат олтин медални қўлга киритди, балки Паралимпия ўйинлари рекордини ҳам янгилади. Хотин-қизлар ўртасида енгил атлетиканинг ушбу йўналишида Нозимахон Қаюмова чемпионликка эришди. Қолаверса, жаҳон рекордини ўрнатди. София Бурхонова эса (ядро улоқтириш) иккинчи ўринни эгаллади.
Узунликка сакраш беллашувларида Дониёр Солиев бронза медалга сазовор бўлди.
Сузиш мусобақалари ҳам ҳаяжонли ҳамда унутилмас онларга бой кечди. Тажрибали спортчимиз Фотима Амилова 100 метрга брасс усулида сузишда шоҳсупанинг юқори поғонасига кўтарилди. У 1 дақиқаю 12,45 сония билан жаҳон рекордини янгилади. Диққатга сазовор жиҳати, Фотима 200 метрга комплекс, 100 метрга баттерфляй усулларида сузишда кумуш ва бронза медалларга сазовор бўлди.
Шундай қилиб, Фотима битта Паралимпия ўйинларининг ўзида ҳам олтин, ҳам кумуш, ҳам бронза медалга эга чиққан биринчи ўзбек спортчиси бўлиб тарихга кирди.
— Фарзандимизнинг бундай юксак ғалабалари билан чексиз фахрланамиз, — дейди унинг онаси Зиёда Амилова. — Қизимнинг ҳар иштирокини катта ҳаяжон билан кузатиб бордик. Республикамизнинг барча ҳудудида спортнинг сузиш турини ривожлантиришга берилаётган эътибор туфайли Фотима ана шундай натижага эришди, деб ўйлайман. У билдирилган ишончни оқлаганидан жуда хурсандмиз.
— Эндиги мақсадим навбатдаги Паралимпия ўйинларида иштирок этиб, натижаларимни янада яхшилашдир, — дейди Фотима. — Бунинг учун имкониятлар етарли — замонавий сузиш ҳавзалари, малакали мураббийлар, юксак ғамхўрлик... Ҳаммаси биз, ёшлар учун. Шундай Ватанга муносиб фарзанд бўлиш бурчимиздир.
Фирдавс Мусабеков 100 метр масофага брасс усулида сузишда рақибларини ортда қолдирган бўлса, Муслима Одилова 50 метрга эркин ҳамда 100 метрга баттерфляй усулларида сузиш йўналишида маррага иккинчи бўлиб етиб келди. Шоҳсанам Тошпўлатова эса бу борада икки бронза медаль билан тақдирланди.
100 метрга баттерфляй усулида сузишда Кирилл Панков кумуш, Музаффар Турсунхўжаев бронза, 400 метрга эркин усулда сузишда Дмитрий Хорлин бронза медаль эгасига айланди.
Ўн метрдан тўппончада ўқ отиш баҳсларида қатнашган Сервер Ибрагимов ва пауэрлифтинг бўйича вазни 80 килограммгача бўлган спортчилар мусобақасида ўз маҳоратини намойиш қилган Аҳрор Бозоров ҳам спорт делегациямиз ҳисобига бронза медални тақдим этди.
Умуман, XV Паралимпия ўйинларида вакилларимиз Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. Навбатдаги Паралимпиада 2020 йили Япониянинг Токио шаҳрида уюштирилади. Умид қиламизки, бундан-да юқори натижалар қўлга киритилади.
Тантанали маросимда Тошкент шаҳар ҳокими Р. Усмонов иштирок этди.


Саиджон МАХСУМОВ,
Шавкат ОРТИҚОВ,
«Халқ сўзи» мухбирлари.
Ҳасан ПАЙДОЕВ,
Шомурот ШАРАПОВ
олган суратлар.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган