XS.UZ
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат мирзиёевнинг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 72-сессиясидаги нутқи Ўзбекистон Президентининг АҚШга ташрифи Халқаро валюта жамғармасининг фармойиш берувчи директори Кристин Лагард баёноти Покистон Ислом Республикаси Қуролли Кучлари делегацияси ташрифи Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуа кутубхонаси фонди яна 500 дан зиёд китоблар билан бойиди «Ўзбекистон — Евроосиёдаги янги иқтисодий тараққиёт замини» Ўзбекистон минтақада прагматик сиёсат олиб бормоқда Илму фан ва зиё маскани Болалар зарарли ахборот хавф-хатарларидан ҳимоя қилинади Аҳоли саломатлиги йўлида Юртимизда етиштирилган қовунлар европаликлар дастурхонида Миллат маънавиятига дахлдор масала Меҳнатимиз самараси шогирдлар камолида кўринади Ўзбекистон Президенти Америка Қўшма Штатларига келди Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларининг очилиш маросимида иштирок этди Ўзбекистон ва Қирғизистон Президентларининг телефон орқали мулоқоти тўғрисида Ижтимоий адолатни қарор топтириш Она тилига эътибор ва масъулият Соғлом рақобат муҳити кучаяди Ўзбек халқи Мьянмалик қочқинларга ёрдам қўлини узатди Бой тажриба ва ибрат мактаби Сурхондарё соҳилида янги сўлим маскан Давлат идораларида мурожаатларга муносабат ўзгармоқда Дастлабки кунда ўн учта медаль Осиё чемпионати якунланди АКТ Саммити, роботлар намойиши ва интерактив лойиҳалар Тадбиркорларнинг ишончли ҳимоячиси Солиқ имтиёзлари аҳоли турмуш фаровонлиги кафолатидир Тиббий патронаж хизмати янгича ёндашув, изчил фаолият ва фидойи меҳнатни талаб этади Яқин қардошлик ва ўзаро манфаатдорликка асосланган ҳамкорликнинг янги босқичи
  • 03 Август 2016

«Маҳалламиз паҳлавонлари»

мусобақалари ёш авлоднинг баркамол бўлиб вояга етишида муҳим аҳамият касб этмоқда

Истиқлол йилларида юртимизда спортни ривожлантириш, баркамол авлодни тарбиялаш ва оилаларда соғлом турмуш тарзини қарор топтиришга қаратилган кенг кўламли саъй-ҳаракатлар изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Натижада нафақат шаҳарлар, балки олис қишлоқларда ҳам замонавий спорт мактаблари ҳамда мажмуалари қад ростлади, уларда маҳорати сайқалланган ёшларимиз нуфузли халқаро мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, юртимиз нуфузини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшмоқда. 

Кейинги йилларда азалий қадриятларимиздан бўлган, ҳалоллик, бағрикенглик ва инсонпарварлик фазилатларини ўзида мужассамлаштирган миллий курашимизни янада ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар алоҳида аҳамият касб этади. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди томонидан ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Маҳалламиз паҳлавонлари” республика мусобақалари ана шу мақсадга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

— Аждодларимиздан мерос бўлиб келаётган миллий кураш истиқлол туфайли қаддини тиклади ҳамда халқаро спорт тури сифатида қабул қилинди, — дейди “Маҳалла” хайрия жамоат фонди республика бошқаруви раиси ўринбосари Дилшод Усмонов. — Бу борада жойларда миллий курашни ривожлантириш учун яратилаётган шарт-шароитлар асосий омил бўлмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари, Ички ишлар, Соғлиқни сақлаш, Халқ таълими вазирликлари, “Маҳалла” хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилган “Маҳалламиз паҳлавонлари” республика турнирининг бу борадаги ўрни, айниқса, юқори. Эътиборлиси, унда қатнашаётган ёшлар сони тобора кўпайиб бораяпти. Буни яқинда 13-14 ёшдаги ўғил-қизлар ўртасида ўтказилган ушбу мусобақанинг ҳудудий босқичлари ҳам тасдиқлади.

Андижон шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуида кечган кураш баҳсларида қуйи босқичларда иштирок этган 20 минг нафардан зиёд ўғил-қизлар орасидан сараланган энг иқтидорлилари қатнашди. Аҳоли ўртасида спортни кенг -оммалаштириш, ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил қилиш, уларни жисмоний жиҳатдан бақувват, мустаҳкам иродали, ҳар томонлама етук этиб тарбиялаш мақсадида уюштирилган беллашувнинг вилоят босқичида 44 килограммдан 55 килограмм вазнгача бўлган ўғил-қизлар ўзаро куч синашди.

Якунда ўғил болалар ўртасида Избоскан тумани жамоаси биринчи, жалақудуқликлар иккинчи, Марҳамат тумани вакиллари учинчи ўринни эгаллади. Қизлар ўртасидаги беллашувда эса марҳаматликлар биринчи, Бўз туманидан ташриф буюрган ёш курашчилар иккинчи ҳамда Андижон шаҳри, Балиқчи, Олтинкўл туманилик спортчилар учинчи ўринга муносиб топилди.

— Бизнинг Балиқчи туманида болалар ва ўсмирларнинг спорт билан шуғулланишлари учун барча шарт-шароит яратилган, — дейди қиз болалар ўртасидаги беллашув ғолибаларидан бири Марварид Шодмоналиева. — Бир неча йилдан буён кураш билан мунтазам шуғулланаман. Бу юртнинг нафақат йигитлари, балки қизлари ҳам шижоатли эканлигини исботлашга интиламан. Бугунги баҳсда 44 килограмм вазн тоифасида муваффақият қозондим. Келгусида халқаро мусобақаларда ҳам ғалабага эришишни ўз олдимга мақсад қилиб қўйганман. Бунинг учун астойдил интилаяпман.

Нукус шаҳрида бўлиб ўтган мусобақанинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида шаҳар ва туманлардан ташриф буюрган 90 нафар ёш полвон қатнашди.

— Ушбу турнирнинг нуфузи йилдан-йилга ошмоқда, — дейди мусобақа ҳаками Жамшид Торебаев. — Дастлабки босқичларда жами 334 фуқаролар йиғинидан қарийб 4 минг 300 га яқин ўғил-қиз иштирок этгани ҳам ана шундан далолат беради. Бунда маҳаллаларимизда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишга катта эътибор қаратилаётгани муҳим омил бўлмоқда.

Қизғин баҳслар якунида ғолиблар аниқланди. Унга кўра, Нукус шаҳри, Қораўзак, Нукус, Амударё, Мўйноқ, Қонликўл, Қўнғирот, Тахтакўпир, Кегейли ва Элликқалъа туманлари ёшлари пешқадамлик қилишди.

Сурхондарё — полвонлар юрти. Шу боисдан “Маҳалламиз паҳлавонлари” мусобақаси бу ерда янаям кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Унинг маҳаллалараро босқичида 875 нафардан зиёд ўғил-қизлар қатнашган эди. Термиз шаҳрида ўтган турнирнинг вилоят босқичида 84 нафар курашчи ўз вазн тоифасида гиламга чиқди. 

Ўғил болалар ўртасида Шаҳбоз Сафаралиев, Муҳаммадали Турғунжонов ҳамда Беҳруз Абдураҳмонов зафар қучди. Қиз болалар мусобақасида эса Диёра Суюнова, Шаҳло Тошбоева, Моҳигул Бобомуродова муваффақият қозонди. 

Ғолибларга диплом ва эсдалик совғалар топширилди.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудида “Маҳалламиз паҳлавонлари” мусобақаларининг якуний босқичлари юқори савияда ўтказилди.

«Халқ сўзи» мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+