Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси ижроия қўмитаси йиғилиши
XS.UZ
Ўзбекистонда корейс миллатига мансуб юртдошларимиз истиқомат қилаётганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросим иштирокчиларига Одамларнинг бунёдкорона меҳнатини қадрлаб, уларга муносиб турмуш шароити яратиш — энг муҳим вазифамиздир Ўзбекистон — Корея Республикаси: Икки томонлама муносабатлар тараққиётида янги босқич Асосий Қонунимиз тарихига бағишланган кўргазма Жамоатчилик назоратининг ҳуқуқий асослари мустаҳкамланмоқда Истиқлолимиз ва истиқболимиз тимсоли «Менинг маҳалламда жиноят содир бўлмаслиги керак» www.mudofaa.uz сайти ишга тушди Президент қарори: Ўзбек миллий мақом санъати маркази ташкил этилади Ўзбек миллий мақом санъатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида Шавкат Мирзиёев Мун Чжэ Иннинг таклифига биноан 22-25 ноябрь кунлари давлат ташрифи билан Корея Республикасида бўлади Бош прокуратура қошида Ахборот-таҳлил мультимедиа маркази ташкил этилади Ўзбeкистон ва Грузия сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказди Шавкат Мирзиёев навбатга ёзилиш учун электрон тизим жорий қилинган оилавий поликлиникага борди Шавкат Мирзиёев: ҳар бир маҳалладаги профилактика инспектори ўрнига уч нафар энг профессионал ходим саралаб олиб бириктирилади Энди электр таъминоти корхонаси вакилини онлайн чақириш мумкин Тошкент шаҳрининг ҳар бир туманида 10 тадан сузиш ҳавзаси қурилиши мумкин Президент Сергели туманидаги 55-сонли мактаб фаолияти билан танишди Президентга Хусусий уй-жойларга хизмат кўрсатувчи профессионал бошқарув компанияси фаолияти ҳақида маълумот берилди ЖССТ экспертлари силга қарши курашиш бўйича Ўзбекистон тажрибасини юқори баҳолашди Шавкат Мирзиёев: бу уйларни бировларга кўз-кўз қилиш учун эмас, аҳоли манфатларини ўйлаб бунёд этмоқдамиз Наманганда ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида 135 фуқаро ишли бўлди Шавкат Мирзиёев Сергели туманига ташриф буюради Президент қарори: ЎзМУда “Таэквондо ва спорт фаолияти” факультети ташкил этилади Президент фармони: 2018 йил 1 январдан бошлаб истеъмол қилинадиган сув учун олдиндан ҳақ тўланади Президент қарори: алоҳида иқтидор талаб этиладиган муайян соҳаларга тест синовлари бекор қилинди Маҳаллийлаштириш дастури самаралари Ўзбекистон — умумий уйимиз Осойишталик учун курашиш керак Ислом — тинчлик ва эзгулик дини
  • 16 Июль 2016

Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси ижроия қўмитаси йиғилиши

Тошкентда Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси (АIBА)нинг Ижроия қўмитаси йиғилиши бўлди. Унда уюшма раҳбарлари, қатор давлатларнинг бокс федерациялари вакиллари иштирок этди.

Йиғилишда Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси президенти Чинг-Куо Ву ва бошқалар Президент Ислом Каримов раҳнамолигида Ўзбекистонда спортни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилаётгани ва бунинг самарасида Ўзбекистоннинг спорт салоҳияти ҳамда нуфузи юксалиб бораётганини таъкидлади. 

Мамлакатимизда Олимпия ўйинлари дастурига киритилган бокснинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, маҳоратли боксчиларни тайёрлаш ҳамда уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ўз самарасини бераётир. Юртимизда бокс бўйича нуфузли спорт мусобақаларининг ташкил этилаётгани, ўзбек бокс мактаби тарбияланувчиларининг жаҳон ва қитъа чемпионатлари, Осиё ҳамда Олимпия ўйинларида муносиб иштирок этиб, юксак ғалабаларни қўлга киритаётгани бунинг далилидир.

Давлатимиз раҳбарининг 2013 йил 25 февралдаги “Ўзбекистон спортчиларини 2016 йилда Рио-де-Жанейро шаҳрида (Бразилия) бўлиб ўтадиган XXXI ёзги Олимпия ва XV Паралимпия ўйинларига тайёрлаш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон бокс федерацияси томонидан спортчиларимизнинг замонавий меъёрлар асосида ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиши, халқаро мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриши ва уларда муносиб иштирок этиши учун қулай шарт-шароит янада такомиллаштирилмоқда.

Бунинг натижасида спортчиларимизнинг қўлга киритаётган ютуқлари салмоғи йилдан-йилга ортиб бормоқда. 2014 йили боксчиларимиз халқаро майдондаги мусобақаларда 35 олтин, 33 кумуш ҳамда 19 бронза, жами 87 медаль билан тақдирланган бўлса, 2015 йилги спорт мавсумида бу кўрсаткич 182 медални (61 олтин, 67 кумуш ва 54 бронза)  ташкил этди.

Ўтган йили бокс бўйича Ўзбекистон ўсмирлар ҳамда катталар терма жамоалари аъзолари Тошкент ва Таиландда ташкил этилган Осиё чемпионатларида, Россия ҳамда Қатарда ўтган жаҳон чемпионатларида улкан ғалабаларга эришиб, ўзбек бокс тарихида янги саҳифа очди.

Жорий йилнинг апрель ойида бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Хитойнинг Куинан шаҳрида ўтказилган Осиё-Океания Олимпия саралаш мусобақасида 5 олтин ва 2 кумуш медални қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Тошкент шаҳрида 2015/2016 йилги спорт мавсумида бокс бўйича WSВ — Бутунжаҳон бокс серияси йўналиши ҳамда АРВ — яримпрофессионал боксчилар йўналишидаги турнирлар юқори савияда ташкил этилди.

Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмаси Ижроия қўмитаси мамлакатимизда боксни ривожлантиришга қаратилаётган доимий эътибор, замонавий спорт инфратузилмаси, ҳар қандай нуфузли анжуманни юқори савияда ташкил этиш бўйича яратилган кенг имкониятлар ва тўпланган бой тажрибани ҳисобга олиб, навбатдаги йиғилишини Тошкент шаҳрида ўтказишга қарор қилди.

Ижроия қўмита йиғилишида 2015 йилда боксни ривожлантириш борасида амалга оширилган ишлар, келгуси режалар, Халқаро ҳаваскор боксчилар уюшмасининг ташкилий ҳамда молиявий, ҳакамлик, спорт тиббиёти ва спортчиларнинг мусобақалардаги иштироки билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Байрам АЙТМУРОДОВ,

ЎзА мухбири.