XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 28 Апрель 2016

«Спорт дунёси»га марҳамат

Тошкентда “Спорт дунёси — 2016” ихтисослаштирилган кўргазмаси очилди. У Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирликлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан “Ўзэкспомарказ” мажмуидаги павильонлардан бирида ташкил этилди.

Мазкур ўзига хос форум таълим-тарбия тизимининг узвий қисми ҳисобланган болалар спорти моддий-техника базасини янада такомиллаштириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, соҳадаги бизнес тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш каби эзгу мақсадларга қаратилган.

Кўргазманинг очилиш маросимида юртимизда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, баркамол авлодни вояга етказиш борасида кенг қамровли саъй-ҳаракатлар амалга оширилиб, юксак натижаларга эришилаётгани айтиб ўтилди. Жумладан, шаҳару қишлоқларимизда кўркам спорт мажмуалари, стадионлар, сузиш ҳавзалари барпо этилиб, уларни зарур ускуна ҳамда инвентарлар билан жиҳозлаш, ана шу иншоотлардан самарали фойдаланишга алоҳида аҳамият берилаяпти.

Бунда Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги Қонуни, Президентимизнинг 2002 йил 24 октябрдаги “Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида”ги ҳамда 2004 йил 29 августдаги “Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонлари мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қилаётир.

Масалан, биргина ўтган йилнинг ўзида умумий қиймати 225 миллиард сўмдан ортиқ 35 та намунавий спорт объекти, 12 та сузиш ҳавзаси, 174 та мактаб спорт заллари фойдаланишга топширилди. Янгидан барпо этилаётган спорт мажмуалари, асосан, ўзимизда ишлаб чиқарилаётган спорт жиҳозлари билан таъминлаётгани диққатга сазовордир. Хусусан, айни пайтда 120 турдаги спорт инвентарлари ва ускуналарининг 119 таси маҳаллий корхоналаримизда тайёрланмоқда. Юртбошимиз таклифи билан жорий йил мамлакатимизда “Соғлом она ва бола йили” деб номлангани ҳамда тегишли Давлат -дастури қабул қилиниб, унинг ижроси изчил таъминланаётгани бу борадаги муваффақиятлар кўламини бундан-да орттириши, шубҳасиз.

Кўргазмада “Made in Uzbekistan” ёрлиғи остида ишлаб чиқарилаётган тренажёрлар, футбол, баскетбол, волейбол, гандбол, теннис, стол тенниси, бадминтон, гимнастика, бокс, кураш, енгил атлетика, армрестлинг, ядро улоқтириш, велоспорт ва шахмат сингари спорт турлари учун инвентарь ҳамда жиҳозлар, турли аксессуарлар, шунингдек, спорт либослари намойиш қилинмоқда. “Ўзавтосаноат” акциядорлик компанияси тизимидаги корхоналар, “Стеклопластик”, “Amadina”, “Хўжаобод”, “Машхим” каби масъулияти чекланган жамиятлари, “Мини Текс”, “Asia Sport-S” сингари бизнес субъектлари томонидан тақдим этилган маҳсулотлар кўпчиликда катта қизиқиш уйғотаяпти.

— Республикамизда ишбилармонларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш учун қатор имтиёзлар ва преференциялар яратилган, — дейди “Қалб меъмори нури” хусусий корхонаси раҳбари Исмоил Юсупов. — Биз ана шу имкониятлардан унумли фойдаланиб, юртимиз равнақига ўз ҳиссамизни қўшишга интилмоқдамиз. Айни пайтгача 45 турдаги спорт товарларини ишлаб чиқаришни ўзлаштирдик. Улар сифат жиҳатидан хорижникидан асло қолишмайди. Нархи ҳам харидорларга маъқул келаяпти. Кўплаб таълим муассасалари, спорт мажмуалари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйганмиз. Ушбу кўргазма ўзаро тажриба алмашиш, янги шериклар топишимизда муҳим ўрин тутади.

“Спорт дунёси — 2016” кўргазмаси 30 апрель куни якунига етади.

 

Саиджон МАХСУМОВ,

«Халқ сўзи» мухбири. 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган