XS.UZ
Аҳолига янада замонавий шароитлар яратиш бугунги кун талаби Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Долзарб қонун лойиҳаларида фракция позицияси ифодаланди  Одамлар тиббий хизматдан мамнун бўлсин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот «Тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» Мобиль алоқа антенналари соғлиққа зарарлими? Маҳаллада кичик саноат ҳудуди Мақсад бир, ғоя бир, Ватан ягона Ота-она меҳри яна қайда бор? Мусаффо осмон узра ишончли парвоз Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон Инновация имкониятлари кенгаяди Ҳамкорликни мустаҳкамлаш зарур Ички туризм истиқболлари Экспортчи корхоналар сони кўпаяди Бу галги ҳашар аввалгиларидан фарқ қилади Ноёб ва сара навлар Мирзачўл қовунлари довруғини дунёга ёймоқда Ёш оилалар ва қизлар билан ишлашда янгича ёндашув Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантириш ва янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида 2018-2019 йилларда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижга чиқиш тартибини такомиллаштиришга доир муҳим чора-тадбирлар тўғрисида Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
  • 19 Апрель 2016

Олимпиадага яна бешта йўлланма

Ўтган ҳафта юртимиз спортчилари учун сермаҳсул кечди.

Жумладан, таэквондо (ВТФ) бўйича Филиппин пойтахти Манила шаҳрида ташкил қилинган Осиё саралаш мусобақасида терма жамоамиз аъзолари муваффақиятли иштирок этдилар. Никита Рафалович (-80 кг.) ва Нигора Турсунқулова (-67 кг.) беллашувларнинг финалигача етиб бориб, совриндор бўлди ҳамда XXXI ёзги Олимпиада ўйинларида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритди. 

Спорт гимнастикасидан тажрибали вакилларимиз Антон Фокин ва Оксана -Чусовитина эса Бразилиянинг Рио-де-Жанейро шаҳри мезбонлик қилган, тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасига лицензия бериладиган турнирда маҳорат кўрсатиб, Олимпиадада иштирок этиш имкониятига эга бўлишди. 

Стол теннисидан Зоҳид Кенжаев ҳам Гонконгдаги беллашувда муваффақиятли қатнашиб, “Рио — 2016” иштирокчилари сафига кўшилди. У эркаклар ўртасида илк бор мазкур спорт тури бўйича Олимпиадада мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилади.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, шу кунгача Бразилияда бўладиган Олимпиада ва Паралимпиада ўйинларига йўлланма олган Ўзбекистон спортчилари сони 65 нафарга етди. Яқин вақт ичида улар сафи янада кенгайиши, шубҳасиз.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган