XS.UZ
Тизимли ислоҳотлар инсон манфаатларига хизмат қилмоқда Амалий мулоқотнинг ёрқин ифодаси Эркин иқтисодий зоналар — тараққиёт таянчи Депутатлар мамлакатимизни янада ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилишмоқда Қонун ижросини таъминлашдаги камчиликлар кўрсатиб ўтилди Ҳаракат стратегияси — жамоатчилик эътиборида Тадбиркорлик фаолияти давлат ҳимоясида Инвестиция жамғармаси Фан ва ишлаб чиқариш ҳамкорлиги Сарҳисоб ва режалар Янги уйлар ўз эгаларига топширилмоқда Имконият ва омилкорлик Халқ ичига кириб бориб, одамлар билан мулоқот қилиш — инсон манфаатларини таъминлашнинг муҳим омили Аҳолини тадбиркорликка кенг жалб этиш Жамият маънавий ҳаётининг асосий мезони Танқидий таҳлил ва шахсий жавобгарлик — ёрқин келажак пойдевори Бағрикенглик ва ҳамжиҳатлик — тараққиёт гарови Замонавий савдо мажмуаси «The Seoul Times»: «Ўзбекистоннинг давлат сиёсатида инсон манфаатлари устувордир» Кичик бизнес истиқболи ишбилармонларга берилган имтиёзларга бевосита боғлиқдир Қўшимча имконият Германияда Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг тақдимоти Германияда Ўзбекистон тўқимачилик саноатининг тақдимоти Ёшлар камоли учун масъулмиз Солиқ маъмурчилиги хусусий сектор ривожига хизмат қилади Зарар миқдори ҳисоблаб чиқилди Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаҳон банки вице-президентини қабул қилди Фракцияларда ҳаётий масалалар, долзарб вазифалар кўриб чиқилди «Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг қамровли иқтисодий ислоҳотлар юқори баҳога лойиқдир» Оналар кўнглидаги розилик — бу бутун халқимиз қалбидаги розилик ифодаси
  • 10 Март 2016

Ўзбекистон чемпионати бошланди

Баҳор... Ўзгача интиқлик билан кутиладиган фасл.
Чунки бу паллада бутун борлиқ, табиат ажиб жозиба касб этади.

Сеҳрли фаслнинг ҳаётбахш еллари қалбларда энг эзгу ва гўзал туйғуларни тўлқинлантиради. Бундай ҳаяжон “миллионлар ўйини” мухлисларига ҳам хос. Чунки кўклам кириб келиши билан юртимизда футбол мавсуми бошланади.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда футболни ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътибор туфайли у, том маънода, янги босқичга кўтарилди. Ўтган йиллар мобайнида клубларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, стадионларни ФИФА талабларига мувофиқлаштириш, жаҳон ва қитъа чемпионатлари, халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя этишга қодир маҳоратли футболчиларни тайёрлаш мақсадида бир қатор ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Уларнинг изчил ижроси туфайли йилдан-йилга миллий чемпионат баҳсларида рақобат кучайиб бораяпти, янгидан-янги номлар кашф этилмоқда. Ўз навбатида, терма жамоаларимизнинг нуфузли халқаро ареналарда эришаётган натижалари ҳам яхшиланиб бораётир.
5 март куни бошланган Ўзбекистон ХХV миллий чемпионати олий лигасида жами ўн олти жамоа баҳсларга киришди.
Турнинг дастлабки ўйини Бекободда “Металлург” ва Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоалари ўртасида кечди. Унда 2:1 ҳисобида мезбонлар ғалаба қозонди. Олий лига дебютанти — “Обод” (Тошкент) илк учрашувни  “Қўқон-1912” (Қўқон)га қарши ўтказиб, мағлубиятга учради — 0:1.
“Бухоро” клуби вакиллари ўз майдонида “Олмалиқ” жамоаси дарвозасига иккита жавобсиз тўп киритиб, мухлисларини қувонтирди. Навоийда “Қизилқум” ҳамда Муборакнинг “Машъал” клуби қарама-қаршилиги қизиқарли ва муросасиз ўтгани билан кўпчиликда алоҳида таассурот қолдирди. Гап шундаки, аввалига мезбонлар 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришаётган эди. Йўл қўйилган хатолардан вақтида хулоса чиқариб, ҳужумкорликни оширган “Қизилқум” футболчилари якунда 3:2 ҳисобида ғалабага эришишди.
Қолган беллашувларда қайд этилган натижалар билан танишинг: “Бунёдкор” (Тошкент) — “Нефтчи” (Фарғона) 2:0, “Насаф” (Қарши) — “Шўртан” (Fузор) 2:1, “Навбаҳор” (Наманган) — “Локомотив” (Тошкент) — 2:3, “Пахтакор” (Тошкент) — “Андижон” (Андижон) 2:1.
Энди ушбу турга доир айрим қизиқарли маълумотларни келтириб ўтсак. ХХV миллий чемпионат олий лигаси биринчи туридан ўрин олган саккизта баҳснинг еттитасида мезбонлар муваффақият қозонди. Чемпионатнинг биринчи голи “Металлург” аъзоси Зоҳид Абдуллаев томонидан киритилди. Дастлабки қизил карточка эса “Сўғдиёна” футболчиси Акмал Холмуродовга кўрсатилди. Энг кўп мухлис “Бухоро” — “Олмалиқ” ўйинига ташриф буюрди. Мазкур учрашувни 18352 нафар томошабин стадионда кузатди.
Илк турда бирйўла уч нафар футболчи — Зоҳид Абдуллаев (“Металлург”), Шаҳбоз Эркинов (“Машъал”), Илҳом Юнусов (“Қизилқум”) иккитадан тўп киритишга муваффақ бўлди. Улардан Зоҳид ва Илҳомнинг голлари жамоасига ғалаба келтирди. Чемпионатда автогол ҳам қайд этилди. Унга “Насаф” аъзоси Шерзод Аъзамов “муаллифлик” қилди.

Фазлиддин АБИЛОВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган