Икки ўйин, икки ғалаба
  • 06 Октябрь 2015

Икки ўйин, икки ғалаба

Ўн тўққиз ёшгача бўлган футболчилардан иборат Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси Осиё чемпионати саралаш босқичини муваффақиятли ўтказмоқда.

Бангладеш пойтахти Дакка шаҳрида давом этаётган мусобақада “А” гуруҳидан жой олган вакилларимиз Бутан, Шри-Ланка ва мезбонлар вакилларига қарши беллашаяпти.
Биринчи турда футболчиларимиз бутанлик тенгқурларини 7:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Голларга Ҳусниддин ўофуров, Шароф Муҳиддинов, Бобур Абдухолиқов (2 та), Санжар Қодирқулов, Саиджамол Давлатжонов ва Нурилло Тўхтасинов муаллифлик қилди.
Иккинчи турда эса вакилларимиз Шри-Ланка ёшлар терма жамоасига қарши майдонга тушиб, 3:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйинда Нурулло Тўхтасинов, Достон Иброҳимов ва Санжар Қодирқулов гол киритди.
Терма жамоамиз саралаш босқичининг сўнгги учрашувини бугун майдон эгаларига қарши ўтказади.


Фазлиддин АБИЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn