XS.UZ
Муборак рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Президенти Туркманистонга келди «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон — Хитой: сиёсий мулоқотлар янада фаоллашмоқда Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш — устувор мақсад Осойишталик ва барқарорликни таъминлашда самарали ёндашув Эзгу ислоҳотларнинг олтин даври Самарқанд шаҳри дунёга машҳур архитекторни ҳайратга солди Судьялар қасамёд қабул қилди Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш тўғрисида қўшма Ўзбекистон Президенти Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши делегациясини қабул қилди Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистонига ташриф буюради Маърифий исломнинг ҳақиқий қадриятларини қатъий илгари суриш йўлида Ван Чэн: Ўзбекистон билан ҳамкорликда янада улкан ютуқларга эришамиз Юқори аниқликдаги ўлчов воситалари Халқларимиз дўстлигининг ёрқин ифодаси Парламентлараро алоқалар кенгаймоқда Профилактика самарадорлигини оширишнинг муҳим омили Фуқароларнинг қонуний талаблари — эътиборда Интернет қаршисидаги бола «Нурли мангулик» Томорқадан келаётган барака Ўзбекистон ва Эрон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга ташрифи тўғрисида Барча лойиҳа ва дастурлардан асосий мақсад – инсон манфаатларини таъминлашдир Яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлида Эл-юрт ардоғидаги шоира Яна бир автомобиль заводи қурилади Нефть-газ ва энергетика: улкан салоҳият, кенг имконият «Замонавий жаҳон архитектураси»
  • 26 Март 2015

Муҳим сиёсий тадбирга пухта ҳозирлик кўрилмоқда

Юртимизнинг барча ҳудудида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини юксак савияда ўтказиш учун пухта тараддуд кўрилмоқда. Ҳамма сайлов участкаларида фуқароларнинг ўз конституциявий ҳуқуқларини эмин-эркин, ҳеч қандай тўсиқларсиз амалга ошириши учун зарур шарт-шароитлар яратилди.

Ушбу муҳим сиёсий тадбирга ҳозирлик ишлари Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган Асосий тадбирлар дастурига мувофиқ белгиланган муддат ва талаблар асосида олиб борилаяпти.
Хусусан, 4-Жиззах сайлов округида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш жараёнида участка сайлов комиссиялари фаолиятини қонунчиликда белгиланган тартибда олиб боришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Вилоятдаги 463 та участка сайлов комиссияси сайловчиларнинг овоз беришлари учун участкаларни шай ҳолатга келтирди. Овоз бериш хоналари, яширин овоз бериш кабиналари ҳамда сайлов қутилари тайёрлаб қўйилди. Сайлаш ҳуқуқига эга барча фуқаролар овоз бериш вақти ва жойи ҳақида хабардор қилинди, беморлар, кексаларнинг ушбу сиёсий жараёнда фаол иштирок этишини таъминлаш учун тегишли чоралар кўрилди.
— Участка сайлов комиссияларининг барчаси алоқа тармоқлари ҳамда интернетга уланган, сайловга оид қонун, йўриқнома, қўлланма, номзодларни таништирувчи плакатлар билан тўлиқ таъминланган, — дейди 4-Жиззах округ сайлов комиссияси котиби Б. Матниёзов. — Ҳозирги вақтгача Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси кўмагида вилоятдаги участка сайлов комиссиялари раислари, раис ўринбосарлари, котиблари, аъзоларининг билим ва малакасини ошириш мақсадида амалий семинарлар ўтказилди. Мазкур тадбирларда сайловчилар рўйхатини тузиш, муддатидан олдин овоз бериш, овоз бериш учун сайлов участкасига келиш имкони бўлмаган сайловчиларнинг овоз беришини ташкил этиш тартиби тушунтирилди.
Шунингдек, Президент сайловида илк бор қатнашаётган 1 минг 706 нафар йигит-қизнинг сиёсий-ҳуқуқий билимини ва ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида уюштирилган тарғибот тадбирлари ҳам ҳар жиҳатдан самарали бўлди.
Миллий сайлов қонунчилигига кўра, сайлов куни ўз яшаш жойида бўла олмайдиган сайловчи муддатидан олдин овоз бериш имкониятига эга. Мазкур қоидага мувофиқ, шу кунларда жойларда муддатидан олдин овоз бериш жараёни қизғин кечмоқда. Амалдаги қонунчиликка биноан, муддатидан олдин овоз бериш сайловга ўн кун қолганида, яъни 19 март куни бошланди ва сайловга бир кун қолганида тугалланади. Шу билан бирга, уни ўтказиш округ сайлов комиссияси томонидан белгиланади ҳамда сайловчилар, кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари эътиборига етказилди. Жумладан, 11-Фарғона округ сайлов комиссияси қарорига асосан, ҳудудда муддатидан олдин овоз бериш жараёни кечмоқда.
Қонунчиликка кўра, сайлов куни ўз яшаш жойида бўлиш имкониятига эга бўлмаган сайловчиларнинг бошқа маъмурий ҳудудга ёки хорижга кетаётгани тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланган бўлиши керак. Шундан кейин уларга сайлов варақалари берилади.
Марғилонлик меҳнат фахрийси Бадриддин Позилов умра зиёратига йўл олаётгани боис муддатидан олдин овоз бериш ҳуқуқидан фойдаланган сайловчилардан бири. У Марғилон шаҳридаги 691-сайлов участкасида белгиланган тартибда овоз берди.
Дарҳақиқат, жойлардаги округ ҳамда участка сайлов комиссиялари томонидан сайловнинг миллий қонунчилигимиз асосида, очиқ, ошкора, шаффоф муҳитда ўтишини таъминлаш чора-тадбирлари изчил амалга оширилмоқда. Маҳаллий ва хорижий кузатувчиларнинг Президент сайловига тайёргарлик кўриш ҳамда овоз бериш жараёнлари билан танишиши учун барча шарт-шароит муҳайё қилинди.
Хусусан, “Бхаратия Жаната” партиясининг Деҳли бўлими вице-президенти, партиянинг ташқи алоқалар бўлими мувофиқлаштирувчиси Вижай Жолли 12-Хоразм сайлов округида бўлиб, сайлов кампанияси билан яқиндан танишди. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 12-Хоразм округ сайлов комиссияси раиси А. Раҳимов халқаро кузатувчига округ комиссияси фаолияти ва ваколатлари, сайловни тенглик ҳамда адолат мезонлари асосида ташкил қилиш борасидаги амалий ишлар ҳақида сўзлаб берди.
Вилоятда мавжуд 461 участка сайлов комиссияси сайлов қонунчилигида белгиланган тартиб асосида зарур жиҳоз, техника воситалари ва адабиётлар билан таъминланган. Президентликка номзодларнинг сайловчилар билан учрашувлари ташкил қилиниб, ташвиқот мулоқотлари олиб борилаётир. Ўз навбатида, халқаро кузатувчи Ўзбекистоннинг сайлов қонунчилиги ва миллий сайлов тизими халқаро андозалар даражасида такомиллашиб бораётганини эътироф этди. Бу, шубҳасиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловининг демократик тарзда уюшқоқлик билан ўтишига хизмат қилади.

«Халқ сўзи» мухбирлари хабарлари асосида тайёрланди.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган