XS.UZ
Муборак рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Президенти Туркманистонга келди «Ўзбекгидроэнерго» акциядорлик жамиятини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон — Хитой: сиёсий мулоқотлар янада фаоллашмоқда Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш — устувор мақсад Осойишталик ва барқарорликни таъминлашда самарали ёндашув Эзгу ислоҳотларнинг олтин даври Самарқанд шаҳри дунёга машҳур архитекторни ҳайратга солди Судьялар қасамёд қабул қилди Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикасининг ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш тўғрисида қўшма Ўзбекистон Президенти Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши делегациясини қабул қилди Ўзбекистон Президенти Саудия Арабистонига ташриф буюради Маърифий исломнинг ҳақиқий қадриятларини қатъий илгари суриш йўлида Ван Чэн: Ўзбекистон билан ҳамкорликда янада улкан ютуқларга эришамиз Юқори аниқликдаги ўлчов воситалари Халқларимиз дўстлигининг ёрқин ифодаси Парламентлараро алоқалар кенгаймоқда Профилактика самарадорлигини оширишнинг муҳим омили Фуқароларнинг қонуний талаблари — эътиборда Интернет қаршисидаги бола «Нурли мангулик» Томорқадан келаётган барака Ўзбекистон ва Эрон Президентлари бир-бирларини қутладилар Ўзбекистон Президентининг Туркманистонга ташрифи тўғрисида Барча лойиҳа ва дастурлардан асосий мақсад – инсон манфаатларини таъминлашдир Яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлида Эл-юрт ардоғидаги шоира Яна бир автомобиль заводи қурилади Нефть-газ ва энергетика: улкан салоҳият, кенг имконият «Замонавий жаҳон архитектураси»
  • 22 Март 2015

Миллий манфаатлар йўлида

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод Акмал Саидов 20 март куни Сирдарё вилояти сайловчилари билан учрашди.

Тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш йиғинлари ҳамда Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фаоллари, ҳудуддаги таълим муассасалари ўқитувчилари ва ўқувчилари, шунингдек, журналистлар иштирок этди.

Номзоднинг ишончли вакили, Ўзбекистон “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти марказий кенгаши раиси ўринбосари Н. Соатов йиғилганларни Президентликка номзод Акмал Саидовнинг таржимаи ҳоли билан таништирди.

Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Акмал Саидов нутқ сўзлади. 

У, жумладан, мамлакатимизнинг янгиланиш ҳамда ижтимоий тараққиёт йўлида янада олға силжиши учун жамиятда бой маънавий-ахлоқий қадриятлар, юксак ҳуқуқий ва сиёсий маданиятни мустаҳкамлаш зарурлигини қайд этди. “Яқин келажакдаги бош мақсадимиз, бу — миллий тикланиш ғоясини амалга ошириш, ички ва ташқи сиёсатда миллий манфаатларни ҳимоялаш ва мақсадли илгари суриш, Ўзбекистон халқининг миллий-маданий ва маънавий-ахлоқий қадриятлари, урф-одатларини сақлаш ва бойитишдир”, деди Акмал Саидов.

Президентликка номзоднинг Сайловолди дастурида маънавий-маърифий соҳада ислоҳотларни чуқурлаштириш энг муҳим вазифа сифатида белгилаб олинган. Акмал Саидов Ўзбекистон тарихини холислик тамойилларига асосланган тарзда узлуксиз ва тизимли ўрганиш, бу борада ўзбек халқининг тарихий ўтмиши ҳамда бугунги кунини баҳолашда бир ёқлама ёндашувларга, нохолисликка йўл қўймаслик, Ўзбекистон тарихининг бузиб, сохталаштириб талқин этилишига қарши курашиш, Ўзбекистон маданий ёдгорликлари, шаҳарларининг миллий қиёфасини сақлаб қолишда самарали чора-тадбирларни амалга ошириш, бутун инсониятнинг тарихий-маданий мероси бўлган тарихий объектлар, архитектура ёдгорликларини асраб-авайлаш ва қайта таъмирлаш, юксак эстетик қимматга эга миллий ҳунармандчилик турларини рағбатлантириш, қайта тиклаш ҳамда ривожлантириш, миллий бадиий мактаблар анъаналарини сақлаб қолишга алоҳида эътибор қаратган.

Учрашув қатнашчиларининг эътибори Сайловолди дастурида кўзда тутилган ёшлар онгини халқимизга ёт бўлган “оммавий маданият”нинг салбий таъсиридан муҳофаза қилиш мақсадида уларни миллий тикланиш ғояси, миллий маданият ва қадриятларни эъзозлаш руҳида тарбиялаш вазифаларига қаратилди. Шу билан бирга, камол топиб келаётган авлодда, биринчи навбатда, китобга муҳаббат ва ҳурмат-эҳтиромни, матбаачилик маҳсулотларига қизиқишни кучайтириш, Ўзбекистон халқининг тарихи, маънавий-маданий меросига доир адабиётларни нашр этиш билан шуғулланаётган муаллифлар, босмахоналар, нашриётларни иқтисодий жиҳатдан рағбатлантириш, уларга солиқ ва бошқа тўловлар бўйича имтиёзлар бериш юзасидан чора-тадбирлар кўриш таклиф қилинмоқда.

Қайд этилганидек, болалар, аёллар, шунингдек, оғир касалликлар, шу жумладан, одамнинг иммунитет танқислиги вирусини келтириб чиқарадиган хасталиклардан азият чекувчи шахсларга самарали ёрдам кўрсатишни изчил давом эттириш, улар ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатларига риоя қилиниши устидан парламент ва жамоатчилик назоратини кучайтириш дастурда устувор вазифа сифатида белгиланган.

“Бизнинг асосий ғоямиз — Ўзбекистоннинг буюк келажагига бор билим ва малакамиз, -интеллектуал салоҳиятимиз ҳамда ижодий куч-қудратимизни бағишлаш орқали она-Ватанимизнинг миллий манфаатлари йўлида фидокорона хизмат қилишдир”, деди Акмал Саидов ўз сўзи якунида.

Учрашув иштирокчилари Президентликка номзодга ўзларини қизиқтирган саволларни беришди, Сирдарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш бўйича таклиф ва мулоҳазаларини билдирдилар.

Тадбирда “Миллий тикланиш” демократик партиясидан Президентликка номзодни қўллаб-қувватлаб, ЎзМТДП Ховос тумани кенгаши раиси Р. Баҳриддинов ва бошқалар сўзга чиқди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси сайловчиларни 29 март куни бўлиб ўтадиган сайловда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига “Миллий тикланиш” демократик партиясидан номзод Акмал Саидовга овоз беришга чақиради!

 

«Миллий тикланиш» 

ДП матбуот хизмати.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган