XS.UZ
Сиёсий партиялар: Амалий ишлар билан халқ ишончини қозониш мумкин Солиққа оид ўзгаришлар тадбиркорлар манфаатларига хизмат қилади Ишбилармон хотин-қизлар ташаббуси қўллаб-қувватланмоқда Хорижий инвестор: яратиб берилаётган имкониятлардан мамнунмиз Осуда ва хотиржам ҳаёт «Бир болага етти маҳалла ҳам ота, ҳам она» «Нексия» музейдан жой олди Мурожаатлар адолатли ечим топмоқда Асосий мақсад — одил судловни таъминлаш Ҳавзалар баракаси 40 минг тоннага кўпаяди «Муҳаббат оламининг булбули» Юракдан куйланган қўшиқлар «Замонамиз қаҳрамонлари» Солиқ маъмуриятчилигини тубдан такомиллаштириш, солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг йиғилувчанлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида «Маҳалла ифтихори» — ҳам рағбат, ҳам шараф Депутат «юқори»дан топшириқ кутмаслиги керак Имконият кенг, фаолият эркин «Ўзимизни кўрсатадиган давр келди» Ижтимоий ноёб институтнинг тутган ўрни Мадридда муҳокама қилинди Жаҳон тамаддунининг муҳим ҳалқаси Барча соҳаларда ва ҳамиша инсон манфаати устувор бўлиши керак Аҳолини дори воситалари ва тиббиёт буюмлари билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида «Мудраб ётган» сиёсий партиялар уйғониши лозим Кичик бизнесга катта эътибор ноанъанавий ишлаб чиқариш тармоқлари ўзлаштирилишига хизмат қилаяпти Парламент фаолияти самарадорлиги маҳаллий Кенгашлардан бошланади Ўзбекистон ёшлар иттифоқи: Юксак ишонч масъулияти Эшитган яхши, кўрган ундан-да афзал Ворислик ва мерос бўйича ҳуқуқларингизни биласизми? Ворислик ва мерос бўйича ҳуқуқларингизни биласизми? «Мустақил юрт ҳунармандлари»
  • 03 Март 2015

Ўзбекистон демократия ва сайлов қонунчилигини такомиллаштириш йўлида

Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонасида шу йил 29 март куни мамлакатимизда бўлиб ўтадиган Президент сайловига тайёргарликнинг бориши мавзуига бағишланган брифинг уюштирилди. Американинг “Вашингтон идоралараро профессионал гуруҳи” (WIPG) нодавлат ташкилоти билан ўзаро ҳамкорликда ташкил қилинган мазкур тадбирда WIPG аъзолари, бўлажак сайловда Америкадан қатнашадиган халқаро кузатувчилар, мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий, эксперт ва ишбилармон доиралари вакиллари ҳозир бўлдилар.

Тадбирда иштирокчилар Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига кўрилаётган тайёргарлик жараёни, Марказий сайлов комиссияси мамлакатимизда фаолият юритаётган сиёсий партиялар томонидан тавсия этилган номзодларни рўйхатга олгани, сайлов тизими ва қонунчилигини такомиллаштириш борасида амалга оширилган чора-тадбирлар ҳақидаги маълумотлар билан батафсил таништирилди.
Шу билан бирга, анжуман доирасида Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳамда ўзбек халқининг бой маданий-тарихий мероси хусусида ҳам атрофлича фикр юритилди.
Учрашувда сўзга чиққан Ж. Хопкинс университети ҳузуридаги Марказий Осиё ва Кавказ институти катта илмий ходими А. Кази Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларидаги тараққиёти, “ўзбек модели”нинг асослари ҳамда ўзига хос хусусиятлари, парламент шаклланишининг босқичлари, мамлакатимизда сайлов жараёнида ошкоралик ва фуқароларнинг ўз ҳуқуқларидан эркин фойдаланишларини таъминлаш учун барча зарур шарт-шароит яратилгани ҳақида тўхталди. У таъкидлаганидек, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар учун уларнинг Сайловолди дастурлари қоидаларини, мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ривожланишининг муҳим масалаларига тааллуқли мустақил нуқтаи назарини сайловчиларга, жамоатчиликка етказиш учун оммавий ахборот воситаларидан сайловолди ташвиқотини олиб бориш мақсадида фойдаланишда кенг ва тенг имкониятлар яратилганига ҳеч қандай шубҳа йўқ.
“Republic Consultants LLC” компанияси президенти Р. Филлипс Президент сайлови олдидан элчихонада ушбу тадбир юқори даражада ташкил қилинганлиги қатнашчилар учун айни муддао бўлганини қайд этди. Унинг эътирофича, сўнгги ўн йил мобайнида юртимизда амалга оширилаётган сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ўзининг ижобий натижалари билан америкалик экспертларда ҳам катта таассурот қолдирмоқда.
“GBD” консалтинг компанияси ижрочи директори Е. Якобсон Ўзбекистоннинг мустақиллик йилларидаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишини юқори баҳолади. “Иқтисодиётда эришилаётган муваффақиятлар мамлакат барқарорлигининг калити вазифасини ўтамоқдаки, бу омил Ўзбекистоннинг келажакда янада гуллаб-яшнаши учун замин бўлади”, деди у.
Е. Якобсон юртимизда кадрлар тайёрлаш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилаётгани хусусида тўхталаркан, “Ўзбекистон ўзининг намунали таълим тизими, ёш мутахассислари билан ажралиб туриши хорижлик сармоядорларни мамлакатга жалб этишда муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда”, дея таъкидлади.
Ўз навбатида, “JMH Group” эксперт ташкилотининг ҳукумат ишлари бўйича вице-президенти Ч. Йессаиан юртимиз тарихан қисқа даврда давлатчиликнинг барча тизимини шакллантириш ва мустаҳкамлаш борасида салмоқли ўсишга эришганини айтиб ўтди. Унинг фикрича, мамлакатимиздаги сиёсий, иқтисодий ва суд-ҳуқуқ тизими тараққиёти, аҳолининг саводхонлик даражаси, ёшлар эга бўлган имкониятлар, шунингдек, сайлов жараёнининг ошкоралик ва очиқлик асосида ўтиши таъминланиши учун ҳукумат томонидан кўрилаётган чора-тадбирлар Ўзбекистоннинг келгуси равнақида катта аҳамият касб этади.
Тадбирда юртимизда фуқаролик жамияти институтларининг шаклланиши, жамоатчиликнинг сиёсий фаоллиги даражаси, сиёсий партиялар фаолияти, олдинда турган сайловларда қатнашадиган халқаро кузатувчилар таркиби сингари масалалар юзасидан ҳам атрофлича фикр алмашилди.
Брифинг доирасида “Ўзбекистон манзаралари” фотокўргазмаси ва мамлакатимиз сайёҳлик имкониятларига бағишланган тақдимот маросими ҳам бўлиб ўтди.
Тадбир якунида “Жаҳон” АА мухбири билан суҳбат чоғида америкалик айрим экспертлар қуйидаги фикр-мулоҳазаларни билдирди.

Нельсон ГАРСИЯ,
“Вашингтон идоралараро профессионал гуруҳи” (WIPG) нодавлат ташкилоти президенти:
— 2014 йилнинг декабрида Ўзбекистонда бўлиб ўтган парламент сайловларида ташкилотимиз вакиллари ҳам халқаро кузатувчи сифатида қатнашган эди. Улар Ўзбекистон ҳукумати олиб бораётган ички ҳамда ташқи сиёсатни тўла қўллаб-қувватлаганлари ҳолда, мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлигига тилакдошдирлар.
Биз Президент сайлови ҳам демократия тамойилларига тўла амал қилинган тарзда ўтишига ишонамиз, чунки Ўзбекистон ўзининг сайлов тажрибасига эга. Сайловчилар ўзлари муносиб топган номзодни ёқлаб овоз беришлари асносида мамлакатнинг келажакдаги сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий тараққиёти юзасидан ўз хоҳиш-иродаларини ифода этишади.

Рон ФИЛЛИПС,
“Republic Consultants LLC” консалтинг компанияси президенти:
— Ўзбекистонга биринчи маротаба 2004 йили борган эдим. Ўшанда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси сайловларини кузатиш шарафига муяссар бўлганман. Ўша сайловлар янги парламент ҳамда демократик жараёнларнинг шаклланишида мустаҳкам пойдевор яратган эди, деб ўйлайман. Мен ушбу сафарим чоғидаёқ Ўзбекистон ҳукумати ўз халқи билан биргаликда мамлакат келажаги, янгиланиши ва тараққиёти йўлида баҳамжиҳат ҳаракатланаётганига ишонч ҳосил қилгандим. Орадан 10 йил ўтди. Бугунги кунга келиб, ана шундай демократик жараёнлар янада ривож топмоқдаки, буни Ўзбекистоннинг сўнгги йиллардаги ижтимоий-иқтисодий ривожланишидан, мамлакатда турли соҳаларда эришилаётган муваффақиятлардан ҳам билиш мумкин.
Менинг фикримча, бўлажак Президент сайлови нафақат Ўзбекистондаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш бардавомлигини таъминлайди, балки бутун Марказий Осиё минтақасининг сиёсий-иқтисодий барқарорлигига ҳам ўзининг ижобий таъсирини кўрсатади.
Шу ўринда алоҳида таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Америка Қўшма Штатларининг Марказий Осиёдаги муҳим ҳамкори саналади. Вашингтон Ўзбекистон билан ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун барча имкониятни ишга солмоғи зарур, деб ўйлайман.

Жеффри ГОРДОН,
“Protect America Today” ташкилоти ижрочи директори:
— Бугунги кунда Ўзбекистонда кенг миқёсли ижобий ўзгаришлар содир бўлмоқда. Бу интилишни сармоя соҳасида ҳам кузатиш мумкин. Сўнгги йилларда мамлакатингизда қонун устуворлигини таъминлаш, ишбилармонлик муҳити ва сармоя соҳасидаги қонунчиликни либераллаштириш бўйича диққатга сазовор ўзгаришлар рўй берди.
Қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар эса хорижлик сармоядорларнинг қизиқиши сезиларли даражада ортишига олиб келаётир. Буни АҚШ ҳамда Европа Иттифоқи давлатлари сармоядорларининг амалий саъй-ҳаракатлари, шунингдек, рейтинг агентликларининг ижобий баҳолари ҳам тасдиқлайди.
Ўзбекистон мустақиллик йилларида эришган энг муҳим муваффақиятлардан яна бири кўп миллатли мамлакатда миллатлараро ва динлараро тотувликни таъминлашга муваффақ бўлинганидир. Этник ҳамда диний омил таъсиридаги можаролардан йироқлиги билан ҳам Ўзбекистон дунёнинг кўпгина давлатлари учун намуна бўла олади.
Айтиш мумкинки, бўлажак Президент сайлови ва унинг натижалари келажакда сармоявий муҳитнинг янада яхшиланиши ҳамда ички сиёсатдаги барқарорлик бундан-да мустаҳкамланишини таъминлашга хизмат қилади.

«Жаҳон» АА.
Вашингтон

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+