XS.UZ
Фракцияларда долзарб қонун лойиҳалари кўриб чиқилди Ислом дини бизни эзгулик ва тинчликка, асл инсоний фазилатларни асраб-авайлашга даъват этади Замонавий қурилмалар ва интерактив хизматлар Ҳаракатлар стратегияси: дастлабки натижалар халқимиз ҳаётида намоён бўлмоқда Жаҳон жамоатчилиги Ўзбекистонда кечаётган ўзгаришларни юксак баҳоламоқда Россия Федерацияси делегацияси Самарқандда Тиббий-илмий янгиликлар ва истиқбол Мурожаатлар ижроси бўйича батафсил ахборот берилди Келажак тараққиётимизнинг муҳим омили Тинчлик — энг улуғ неъмат Биохилмахилликни асраш Илғор тажрибалар оммалаштирилаяпти Ҳарбий спортчилар: «Муваффақиятларимиз — жонажон Ватанимизга чексиз меҳр-муҳаббатимиз ифодаси» Вакилларимизнинг муносиб иштироки Яна бир нуфузли мусобақа Маърифат чароғбони Ўзбекистон Республикаси Президентининг АҚШга ташрифи самарали бўлди Ўзбекистон — АҚШ бизнес форуми Россия Федерацияси делегацияси ташрифи Ўзбекистон — дунё нигоҳида Тараққиёт ва фаровонлик йўлида Орол фожиаси — глобал муаммо Бюрократик тўсиқлар барҳам топмоқда Яхши қўшничилик ва мустаҳкам дўстлик ифодаси Ватан тақдирига дахлдорлик Кенг имконият ва соғлом рақобат савдо-иқтисодий алоқалар мустаҳкамланишига хизмат қилади Тарбия оиладан бошланади Харидоргир маҳсулотлар сири нимада? Бурчга содиқлик қасамёди Ўзбек кураши Осиё ўйинлари дастурига расман киритилди
  • 21 Октябрь 2014

Сайлов участкаларини тузиш жараёни якунланмоқда

Мамлакатимиз ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги муҳим тадбир — Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари сайловига 60 кун қолди. Марказда ва жойларда мазкур сиёсий жараёнга Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган тадбирлар дастури асосида тайёргарлик ишлари қизғин давом эттирилмоқда.

Қайд этиш жоизки, давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайловнинг очиқлик, ошкоралик ва холислик принциплари асосида ўтказилишида сайлов участкаларининг сайлов қонунчилиги талабларига қатъий амал қилган ҳолда ташкил этилиши айни муддаодир. Шу кунларда сайлов участкаларини тузиш ишлари якунланмоқда.
— Маълумки, сайлов участкалари “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги Қонунга биноан туманлар, шаҳарлар, шаҳарлардаги туманларнинг чегараларини инобатга олган ҳолда, сайловчиларга мумкин қадар кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида тузилади, — деди Марказий сайлов комиссияси аъзоси Отагалди Бобожонов. — Сайлов участкалари ҳарбий қисмларда ҳам тузилади ва қисм жойлашган ердаги сайлов округига киради. Сайлов участкаларининг чегаралари тегишли сайлов округи доирасидан чиқиб кетмаслиги керак. Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги ваколатхоналари ҳузурида, санаторийлар ва дам олиш уйларида, касалхоналар ва бошқа стационар даволаш муассасаларида, олис ва бориш қийин бўлган ерлардаги фуқаролар турган жойларда, қамоқда сақлаш жойларида ҳам сайлов участкалари тузилиши мумкин. Сайлов участкалари, қоида тариқасида, камида йигирма нафар ва кўпи билан уч минг нафар сайловчига мўлжалланади. Сайлов участкалари туман, шаҳар ҳокимликларининг тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан ташкил қилинади. Бугунги кунга келиб жойларда сайлов участкаларини ташкил қилиш ишлари ниҳоясига етмоқда. Шу йилнинг 21 декабрь куни бўлиб ўтадиган сайловларда 9 мингдан ортиқ сайлов участкаси сайловчиларга хизмат қилиши кўзда тутилаётир. Сайлов участкаларининг  рўйхати уларнинг манзили кўрсатилган ҳолда маҳаллий матбуотда эълон қилинади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, овоз беришни ташкил этиш учун ҳар бир сайлов участкасига туман, шаҳар ҳокимлиги бино ажратиб беради.
Сайловнинг демократик тамойиллар, амалдаги қонунчилик нормалари ва талаблари асосида адолатли ўтказилишини таъминлашда округ сайлов комиссияларига катта масъулият юкланади.
Зеро, улар оммавий ахборот воситалари салоҳиятидан самарали фойдаланиб, аҳолини ҳар бир сайлов участкасининг чегаралари ҳақида хабардор қилишлари, сайлов қонунчилигини кенг тушунтиришлари лозим.
Ҳозирги вақтда округ сайлов комиссиялари барча зарур тадбирларни уюшқоқлик билан олиб бормоқда.
— Вилоятимизда давлат ҳокимияти вакиллик органларига сайлов бўйича сайлов кампанияси календарь режасига мувофиқ амалга оширилмоқда, — деди Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутатлар сайловини ўтказувчи 105-Урганч округ сайлов комиссияси раиси Ҳайитбой Абдуллаев — Биз барча тадбирларни амалдаги қонунчиликка, Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқланган тадбирлар дастурига кўра ўтказаяпмиз. Округимиз ҳудудида 146,7 минг нафар сайловчи учун 66 та сайлов участкаси тузилиши кўзда тутилган. Галдаги вазифамиз участка сайлов комиссияларини шакллантириш, сайлов кампанияси жараёни ҳақида ҳар бир сайловчини мунтазам хабардор қилиб боришдир. Бунинг учун нафақат оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни кучайтираяпмиз, айни пайтда сайлов участкаларини мамлакатимиз сайлов қонунчилигининг тегишли ахборот материаллари, кўргазмали воситалар билан таъминлаш ҳам диққат-эътиборимизда турибди. Шунингдек, меҳнат жамоаларида, маҳаллаларда сайловчилар билан учрашаяпмиз, сайлов тўғрисидаги миллий қонунчилигимиз нормаларини тушунтираяпмиз.
Конституциямизда белгилаб қўйилганидек, фуқаролар жамият ва давлат ишларини бошқаришда бевосита ҳамда ўз вакиллари орқали иштирок этиш ҳуқуқига эга. Ушбу конституциявий ҳуқуқни рўёбга чиқариш мақсадида жойларда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари сайловига пухта ҳозирлик кўрилмоқда.

Қобил ХИДИРОВ.

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+