XS.UZ
Китобхон истаги, услубий янгиланиш, тарғибот мутолаа маданиятини оширишда муҳим омил бўлмоқда Юрт манфаатини ўйлаган инсон Ташаббус кўрсатганга имконият кенг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ўн биринчи ялпи мажлисининг очилиши тўғрисида Россиялик шифокорлар Хоразмда Сув тўққиз босқичда фильтрланади Кутилганидан ҳам зиёд кўрсаткич Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинмоқда Бунёдкорлик ва эзгу анъаналар ифодаси Шири ШИРИЕВ: «Туркманистон билан Ўзбекистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва ҳамкорлик ҳар қачонгидан ҳам мустаҳкам» Халқни рози қилиш, турмуш фаровонлигини ошириш мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган асосий мақсаддир Экологик барқарорликни таъминлаш — ҳаётий зарурат Аҳолига янада замонавий шароитлар яратиш бугунги кун талаби Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида Долзарб қонун лойиҳаларида фракция позицияси ифодаланди  Одамлар тиббий хизматдан мамнун бўлсин Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати кенгашининг мажлиси тўғрисида ахборот «Тақдирим, келажагим Ватан билан муштарак» Мобиль алоқа антенналари соғлиққа зарарлими? Маҳаллада кичик саноат ҳудуди Мақсад бир, ғоя бир, Ватан ягона Ота-она меҳри яна қайда бор? Мусаффо осмон узра ишончли парвоз Ўзбекистон Республикаси Президенти Қозоғистон Республикаси мудофаа вазирини қабул қилди Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона минтақавий филиалини ташкил этиш тўғрисида Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасини ташкил этиш тўғрисида Одамлар ички ишлар органининг ҳар бир ходимида ўз ҳимоячисини кўриши керак Мудофаа вазирлигида учрашув «Кейинги бекат»да ҳаёт манзаралари Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон
  • 21 Июль 2014

Юксак муваффақиятларнинг мустаҳкам пойдевори

Эътибор ва рағбат бор жойда инсон ўз олдига қатъий мақсадлар қўйиб, унга эришиш йўлида астойдил интилади, изланади. Сидқидилдан қилинган меҳнат эса бесамар кетмайди. Ҳаётнинг бу оддий ҳақиқати кўп бор исботини топган. Бунга мисоллар ҳам, далиллар ҳам етарли. Ўрни келганда, улардан бирини алоҳида тилга олиб ўтсак. Чунки у биз сўз юритмоқчи бўлган мавзуга бевосита дахлдор.

Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида Президентимиз ёш шахматчи Рустам Қосимжоновнинг илк ютуқларини эътироф этиб, унга замонавий компьютер совға қилганини барчамиз яхши эслаймиз. Ана шу рағбат кейинчалик қанчадан-қанча муваффақиятларга, кўплаб қувончли дамларга пойдевор бўлдики, улар мисолида биз ёшларни қўллаб-қувватлаш сиёсатининг аҳамияти, моҳиятини янада теранроқ англаб етдик. ўамхўрликдан руҳланган Рустам билим ва маҳоратини оширишга ҳаракат қилди. Шунга яраша спортдаги натижалари ҳам мустаҳкамланиб бораверди. Жумладан, Халқаро шахмат федерациясининг 1997 йилда бўлиб ўтган конгрессида унга халқаро гроссмейстер унвони берилди. Аҳамиятлиси, Рустам бу мавқега 18 ёшгача эришган жаҳондаги беш нафар шахматчидан бири саналади.
2004 йили Ўзбекистон тарихида яна бир ёрқин воқеа кузатилди. Дунёнинг 56 мамлакатидан 128 нафар шахматчи иштирок этган жаҳон чемпионатида Рустам Қосимжонов ғолибликни қўлга киритди. Унинг ана шу улкан муваффақияти муносабати билан Президентимиз йўллаган табрикда шундай жумлалар бор: “Юртимиз ҳаётидаги бу тарихий воқеа мустақиллик одамларимиз учун, аввало, ёш авлод учун нақадар катта имкониятлар очиб берганини, бизнинг ҳеч кимдан кам эмаслигимиз ва ҳеч кимдан кам бўлмаслигимизнинг яна бир амалий тасдиғидир”.
Давлатимиз раҳбари Фармонига биноан, Рустам Қосимжонов “Амир Темур” ордени билан мукофотланди.
Бу йил ҳамюртимизнинг жаҳон шахмат тожини кийганига роппа-роса ўн йил тўлди. Агар “ақл гимнастикаси” сирларини эндигина ўргана бошлаган қайсидир бир боладан “Кимга ҳавас қиласан?” деб сўрасангиз, ҳеч иккиланмасдан “Рустам Қосимжоновга” дея жавоб беради, унга ўхшаб жаҳон чемпиони бўлмоқчи эканлигини айтади. Спортчининг эришган ютуқлари мана шу жиҳатдан ҳам жамиятга катта наф келтиради. Ёш авлод ўртасида соғлом турмуш тарзи кенг қарор топишига катта туртки беради.
Чемпионимизга чин дилдан ҳавас қилиб, шахмат оламида муносиб ном қозонишга интилаётган ака-ука Жавоҳир ва Исломбек Синдоровларнинг бугунгача эришган ютуқлари ҳам кўпчиликка ўрнак бўларли.
Жавоҳир тўрт ярим ёшидан “ақл гимнастикаси” билан шуғулланади. У халқаро майдондаги илк ғалабасига 2012 йили Ҳиндистоннинг Деҳли шаҳрида мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида эришган. 7 ёшгача бўлган ўғил болалар мусобақасида блиц-турнирда олтин, классик шахмат бўйича эса кумуш медалга сазовор бўлган. 2013 йили Эронда 18 ёшгача ўғил-қизлар ўртасида ташкил этилган қитъа биринчилигидан эса кумуш медаль билан қайтган. Унинг укаси Исломбек ҳам ноёб қобилият эгаси эканлигини барчага намойиш этаяпти. 2012 йили Ҳиндистонда бўлиб ўтган қитъа биринчилигида 5 ёшгача шахматчилар ўртасида иккинчи ўринни эгаллаган Исломбек Эрон давлати мезбонлик қилган Осиё чемпионатида бир йўла учта олтин медални қўлга киритди.
Жавоҳир ва Исломбек яқинда Грецияда ўтказилган жаҳон чемпионатида ҳам Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилди. Нуфузли мусобақанинг етти ёшгача бўлган шахматчилар баҳсида иштирок этган Исломбек Синдоров рапид бўйича тўққиз турнинг барчасида ғалаба қозонди, блиц-турнирда саккиз очко билан биринчи ўринни эгаллади ва жаҳон чемпионатининг иккита олтин медалига сазовор бўлди. Жавоҳир Синдоров эса тўққиз ёшгача бўлган ўғил болалар ўртасида ҳар икки йўналишда ҳам мағлубиятсиз дона суриб, тўққиз имкониятдан саккиз очко жамғарди ва у ҳам иккита олтин медални қўлга киритди.
Жаҳон чемпионати ғолиблари Исломбек ва Жавоҳир Синдоровлар Президентимиз Ислом Каримов томонидан энг сўнгги русумдаги замонавий компьютерлар билан тақдирланди. Уларнинг ота-онасига замонавий LCD телевизори берилди.
— Фарзанд камолини кўриш ҳар бир ота-онанинг орзуси. Улар ортидан яхши гап, олқиш эшитиш эса кишига ўзгача руҳ бағишлайди, — дейди чемпионларнинг отаси Санжарбек Синдоров. — Ўғилларимнинг ғалабалари, аввало, истиқлолимиз шарофати, Президентимиз раҳнамолигида ёшлар тарбиясига қаратилаётган юксак эътибор самарасидир. Очиғи, бир пайтлар бундай ютуқларга эришишни ким тасаввур эта оларди, дейсиз?! Ҳеч ким. Халқаро мусобақаларда қатнашиш имконияти бўлмагани боис қанчадан-қанча истеъдодларимиз юзага чиқмай қолиб кетган. Мустақиллик йилларида спортни ривожлантириш масаласи давлат сиёсати даражасига кўтарилгач, вакилларимиз Осиё, жаҳон чемпионатлари, энг нуфузли халқаро турнирларда маҳоратларини намойиш этишмоқда. Бундан ҳар биримиз фахрланамиз.
Дарҳақиқат, истиқлолнинг қадри, аҳамиятини ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайди. Мана бу рақамларга бир эътибор беринг-а: собиқ иттифоқ даврида Ўзбекистонда атиги бир нафар халқаро гроссмейстер бор эди. Бугун эса уларнинг сони 14 нафарга етган. Шунингдек, 11 нафар халқаро тоифадаги спорт устаси, қарийб 40 нафар FIDE устаси, 123 нафар Ўзбекистон спорт устаси ва 1500 нафарга яқин спорт усталигига номзод шахматчиларимиз турли халқаро мусобақаларда Ватанимиз шарафини ҳимоя қилишаяпти. Улар орасида ҳали мактаб, лицей ва коллежларда таҳсил олаётган ўқувчиларнинг ҳам борлиги қувонарлидир. Биргина мисол, Нодирбек Абдусатторов 5 ёшида спорт усталигига номзод бўлиб, ўзига хос рекорд ўрнатган бўлса, 8 ёшида ана шу рекордини яна ўзи янгилади — FIDE устаси бўлди! Илгарилари бу тушимизга ҳам кирмас эди.
Ёки иқтидорли спортчимиз Нафиса Мўминованинг Ўзбекистон хотин-қиз шахматчилари орасида биринчи бўлиб FIDEнинг халқаро гроссмейстер унвонига сазовор бўлганини айтмайсизми?! Хўш, бу ютуқлар қаердан келди?! Албатта, осмондан тушгани йўқ. Барчаси мустақиллик йилларида ёшлар таълим-тарбиясига қаратилаётган эътибор меваларидир.
Биласиз, Нафисанинг эришган муваффақияти муносабати билан Юртбошимиз унга ҳам замонавий компьютер совға қилган. Спортчи учун бу жудаям катта эътибор ва рағбат ҳисобланади. Уни янги марралар сари чорлайди. Энг муҳими, бундай унутилмас воқеалар, юқорида айтганимиздек, эндигина вояга етаётган ўғил-қизлар қалбида ҳавас уйғотиб, уларни ҳам спорт оламига етаклайди.
Умуман, бугунги кунда юртимизда номи дунёга машҳур шахматчилар жуда кўп. Жумладан, Антон Филиппов, Марат Жумаев, Андрей Квон, Алексей Барсов, Саидали Йўлдошев, Жаҳонгир Воҳидов, Жўрабек Ҳамроқулов, Сарвиноз Қурбонбоева, Нодира Нодиржонова, Ирина Геворкян, Ҳулкар Тоҳиржонова, Севара Боймуродова, Гулруҳбегим Тоҳиржонова, Юлдуз Ҳамроқулова каби маҳоратли шахматчиларимиз доимо нуфузли халқаро мусобақаларда энг юқори ўринларни эгаллаб келишмоқда. Энди бир тасаввур қилиб кўринг. Айни пайтда FIDEга 173 давлат шахмат федерацияси аъзо. Дунёда қарийб 500 миллион киши “ақл гимнастикаси” билан шуғулланади. Қаердадир мусобақа ташкил қилинса, шубҳасиз, шунча одам орасидан энг саралари қатнашиш учун боради. Бундай катта рақобат шароитида ғолиб чиқишнинг ўзи осон эмас. Шу боис ҳам ҳамюртларимизнинг ҳар бир ютуғи ёрқин воқеа сифатида қабул қилишга лойиқ.
Халқаро шахмат федерацияси жаҳон чемпионатлари, шахмат олимпиадалари ҳамда турнирларини ўтказиш орқали ушбу спорт турини янада оммалаштиришга интилмоқда. 1966 йилдан бошлаб 20 июлнинг (1924 йилнинг 20 июлида FIDEга асос солинган) “Халқаро шахмат куни” сифатида нишонланиб келиниши замирида ҳам ана шундай эзгу мақсад мужассам.
Мамлакатимизда ҳам мазкур сана муносабати билан турли мусобақалар ташкил этиш яхши анъанага айланган. Бундан ташқари, мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, олий ўқув юртлари, ёзги дам олиш масканларида шахмат тўгараклари фаолияти йўлга қўйилган. Уларда маҳоратини оширган ўғил-қизларимиз “Умид ниҳоллари”, “Баркамол авлод” ва Универсиада спорт ўйинлари, шунингдек, “Камолот” шахмат тахтаси”, “Тошкент қиши”, “Тошкент оупен” турнирлари, ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасидаги республика чемпионатларида янада тобланишади. Ўзига хос бундай ноёб тизим халқаро мусобақаларда юртимиз вакиллари эришаётган ютуқларда муҳим пойдевор вазифасини ўтамоқда.
Мухтасар айтганда, мамлакатимизда шахмат жадал суръатлар билан ривожланиб бораяпти. Мазкур спорт турини янада оммавийлаштириш борасидаги ишлар бундан кейин ҳам изчил давом эттирилади. Биз эса шахматчиларимиздан янгидан-янги зафарлар кутиб қолаверамиз.


Шавкат ОРТИҚОВ.

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган