XS.UZ
Мамлакатимиз тўқимачилик ва енгил саноатининг экспорт салоҳияти Ўзбекистон — Туркия: Икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлашда муҳим қадам «Ўзбекистон янги марраларни кўзламоқда» Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар Адлия вазирларининг бешинчи мажлиси тўғрисида ахборот Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди Битим имзоланди Сўз ва амал уйғунлиги — улуғ фазилат Тил — миллат кўзгуси Корхона ривожи таъминланади Илм-фан фидойисига эҳтиром Ер — бебаҳо хазина Тафаккур дунёсига йўл Олтинкўлда ХVI-XVII асрларга тааллуқли тангалар топилди Замонавий шифохона Жаҳон чемпионати совриндори Нуфузли мусобақа арафасида Тажрибали рақибидан устун келди “Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди
  • 01 Февраль 2014

Ёшларимизнинг муносиб иштироки

Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида терма жамоамиз аъзолари иккита олтин, тўртта кумуш ва иккита бронза — жами саккизта медаль жамғариб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллади.

 Айтиш жоизки, бундай нуфузли мусобақаларда юқори ўринларни қўлга киритишни қитъамизнинг ҳар бир давлати вакиллари орзу қилади. Аммо бу фақат хоҳиш ва истак билан амалга ошадиган иш эмас.  Бунда спортчиларнинг пухта ҳозирлик кўриши учун қулай шарт-шароит, мустаҳкам инфратузилма муҳим аҳамиятга эга. Юртимизда Президентимиз раҳнамолигида спорт, хусусан, болалар спортини ривожлантиришга қаратилаётган юксак эътибор ана шу мақсадга хизмат қилмоқда. Натижада болалар, ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги нуфузли халқаро турнирларда юртимиз байроғини баланд кўтараётган истеъдодларимиз сафи тобора кенгайиб бораяпти.

Олтинчи бор ташкил этилган мазкур Осиё чемпионатида ёш боксчиларимиз эришган муваффақият мисолида бунга яна бир карра ишонч ҳосил қилдик. 

Қитъамизнинг йигирмага яқин давлатидан вакиллар қатнашган мусобақада ҳамюртларимиздан Козимбек Мардонов (75 кг.) ва Бектемир Мелиқўзиев (69 кг.) олтин медални қўлга киритди. Эътиборли жиҳати, Козимбек ўтган йилда ўсмирлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида ҳам ғолиб чиққан эди. 

Шунингдек, Абдулҳай Шораҳматов, Маҳмуд ўоипов, Азизбек Шукуров, Асилбек Солиев кумуш, Фазлиддин Мелибоев ва Шоҳруҳ Эркинов бронза медали билан тақдирланди.

Фазлиддин АБИЛОВ тайёрлади.

 

Мазкур рукиндаги бошқа мақолалар: Баркамол авлод тарбияси — устувор мақсад »

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган