Тошкентда рақс спорти бўйича халқаро турнир ўтказилади
  • 14 Февраль 2018

Тошкентда рақс спорти бўйича халқаро турнир ўтказилади

Шу йил 17-18 февраль кунлари пойтахтимиз рақс спорти бўйича “Tashkent Open 2018” халқаро турнири бўлиб ўтади. Унда уч ёш тоифасида (болалар, ўсмирлар, ёшлар) яккалик ва жуфтлик йўналишларида ўз маҳоратини намойиш этади.

Мусобақлар соат 10:00дан 20:00 га қадар давом этади. Беллашувлар Тошкент ахборот технологиялари университети мажмуасида ўтказилади. 

Турнир давомида сокин лирик куйлар қатори шўх лотин ва афро-америкача мусиқалар ҳам янграйди. Унда 400дан ортиқ раққос ва раққосалар қатнашиши кутилаяпти.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn