Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тугатилмоқда. Рустам Қурбонов ҳам ишдан кетган
Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тугатилмоқда. Рустам Қурбонов ҳам ишдан кетган Фото: kun.uz
  • 14 Февраль 2018

Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тугатилмоқда. Рустам Қурбонов ҳам ишдан кетган

 

Ўзбекистон Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси тугатилиб, унинг ўрнида Ўзбекистон Республикаси спорт ишлари вазирлиги ташкил этилади.

Бу ҳақда Президентнинг тегишли Фармони имзоланган.

Маълум қилинишича, қўмита раиси Рустам Қурбонов лавозимдан кетган. У 2017 йил февралидаy янги ташкил қилинган қўмитага раҳбарлик қилиб келаётганди.

Энди унинг ўрнида янги тузилган вазирликка Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг собиқ ректори, ЎФФнинг собиқ вице-президенти Шоакрам Исроилов раҳбар бўлади. 

Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти Ойбек Қосимов вазирнинг биринчи ўринбосарига айланади.

Маълумот ўрнида ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 февралдаги “Маданият ва спорт соҳасида бошқарув тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони билан Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги тугатилиб, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси ташкил этилганди.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn