Олимпиада ҳангомалари: Латвия фуқароси финляндиялик хоккейчиларнинг клюшкаларини ўғирлашга уринди
Олимпиада ҳангомалари: Латвия фуқароси финляндиялик хоккейчиларнинг клюшкаларини ўғирлашга уринди Фото: Frank Franklin II/AP
  • 13 Февраль 2018

Олимпиада ҳангомалари: Латвия фуқароси финляндиялик хоккейчиларнинг клюшкаларини ўғирлашга уринди

Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида Латвия фуқароси аёллар хоккейи бўйича Финляндия терма жамоаси аъзоларига тегишли клюшкаларни ўғирлашга уринаётган пайтда қўлга олинди.

Латвия полицияси бошлиғи ўринбосари Артис Велшснинг айтишича, 1990 йилда туғилган ва илгари судланган эркак Финляндия – АҚШ (1:3) баҳсини кўриш учун чипта сотиб олиб, финн спортчилари кийим-бош ва спорт анжомлари сақланадиган хонага киришга муваффақ бўлган. 

Жиноятчи бешта клюшкадан иборат тўпламни қўлга киритган. Бироқ Олимпиадада кўнгилли сифатида ишлаётган ходимларда бири буни пайқаб қолиб, дарҳол полицияга хабар берган. Шундан сўнг ўғри ушланган. У алкоголь ичимлигини меъёридан ортиқ ҳолда истеъмол қилгани аниқланган.

Маҳаллий ҳуқуқ-тартибот органлари уни 26 февралгача мамлакатни тарк этиш шарти билан қўйиб юборган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn