Пхёнчханда допинг-тестдан “йиқилган” илк спортчи ким?
Пхёнчханда допинг-тестдан “йиқилган” илк спортчи ким? Фото: MLADEN ANTONOV/AFP
  • 13 Февраль 2018

Пхёнчханда допинг-тестдан “йиқилган” илк спортчи ким?

Пхёнчханда бўлиб ўтаётган қишки Олимпия ўйинларига спортнинг шорт-трек йўналиши бўйича йўлланма олган япониялик Кэй Сайто ушбу мусобақаларда допинг-тестдан ўта олмаган биринчи спортчига айланди. 

Бу ҳақда “USA Today”  нашри хабар берди. Маълумотларга кўра, 21 ёшли спортчи организмида тақиқланган препарат аниқланган. Унинг номи ҳозирча маълум эмас. Япония миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти бу ҳақида бугун ўтказиладиган матбуот-анжуманида расман маълум қилинишини билдириб ўтган.

Кэй Сайто шорк-трек бўйича 5000 метрга эстафета баҳсларида иштирок этадиган мамлакат терма жамоаси захира вакили эди. Ушбу беллашувлар финали 22 февраль кунига белгиланган.

Ўз навбатида, Сайто қишки Олимпиада ўйинлари тарихида допинг назоратидан ўта олмаган илк япониялик спортчига ҳам айланди.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn