“Локомотив” ўз майдонида “Ал-Ваҳда” дарвозасига жавобсиз бешта тўп киритди
“Локомотив” ўз майдонида “Ал-Ваҳда” дарвозасига жавобсиз бешта тўп киритди Фото: gazeta.uz
  • 12 Февраль 2018

“Локомотив” ўз майдонида “Ал-Ваҳда” дарвозасига жавобсиз бешта тўп киритди

 

Бугун Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи баҳсларига старт берилди. 

Мусобақанинг “В” гуруҳидан жой олган Тошкентнинг “Локомотив” клуби дастлабки турдан ўз майдонида БААнинг “Ал-Ваҳда” клубига қарши баҳс олиб борди. Учрашувда мезбонлар йирик ҳисобдаги ғалабани қўлга киритдилар.

Мезбонлар сафида Икром Алибоев дубль қайд этган бўлса, Нивалдо ва Сардор Рашидов бир мартадан рақиб дарзозасини ишғол этишди. Яна бир тўпни Салим Султон ўз дарвозасига жойлаб қўйди.

Шу тариқа “темирйўлчилар” мавсумни йирик ҳисобдаги ғалаба билан бошладилар.

Мазкур гуруҳдаги “Ал-Дуҳаил”  (Қатар) — “Зобаҳан” (Эрон) жамоалари ўртасидаги ўйин Тошкент вақти билан 18:45да бошланди. 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn