Тўрт нафар вакилимиздан фақат бир нафари совриндор бўлди
  • 12 Февраль 2018

Тўрт нафар вакилимиздан фақат бир нафари совриндор бўлди

 

Ўзбекистонлик дзюдочи Шарафиддин Лутфуллаев Франция пойтахти Париж шаҳрида дзюдо бўйича 11-12 февраль кунлари бўлиб ўтган “Катта дубулға” турнирида кумуш медалга сазовор бўлди. 

Мазкур нуфузли мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилган тўрт нафар спортчимиздан фақатгина Шарафиддин совриндорлар қаторидан жой олди. У Жанубий кореялик Харим Ли, мезбонлар вакили Седрик Револ ва бразилиялик Фелип Пелимни енгиб, финалгача етиб келди.

Ҳал қилувчи баҳсда ҳамюртимиз турнирнинг япониялик тажрибали дзюдочи Тора Шишимега имкониятни бой бериб қўйди.

Эслатиб ўтамиз, “Катта дубулға” халқаро турнирида дунёнинг 73 давлатидан 429 нафар энг кучли полвон ғолиблик учун кураш олиб боради.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn