Андижонда баландлиги 36 метрли спорт мажмуаси қурилмоқда
  • 10 Февраль 2018

Андижонда баландлиги 36 метрли спорт мажмуаси қурилмоқда

 

Андижон шаҳрида 4000 томошабинга мўлжалланган универсал спорт мажмуаси қад ростламоқда. 6 гектар майдонни эгаллаган ушбу иншоот баландлиги 36 метр, яъни 9 қаватли бинога тенг.

Мажмуа фойдаланишга топширилгач, бу ерда бир пайтнинг ўзида спортнинг 24 тури билан шуғулланиш имконияти юзага келади. 

— Ушбу мажмуа қурилишида бугунги кун талаблари ҳисобга олинган, — дейди “Хон” корхонаси иш юритувчиси Қудратилло Мирзаев. — Иншоот марказида бунёд этилаётган 72х48 метрли аренада машғулотлардан ташқари, халқаро миқёсдаги мусобақаларни ҳам ташкил этиш мумкин. 

Саминжон ҲУСАНОВ,

«Халқ сўзи» мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn