“Uzbek Tigers” мавсумни мағлубият билан бошлади
  • 10 Февраль 2018

“Uzbek Tigers” мавсумни мағлубият билан бошлади

“Uzbek Tigers” жамоаси Бутунжаҳон бокс сериясининг саккизинчи мавсумидаги илк жангини ўтказди.

Афсуски, бешта жангнинг барчасида спортчиларимиз рақибларига имкониятни бой бердилар. Якунда кубаликлар йирик - 5:0 ҳисобида ғалаба қозондилар.

Беллашувларда қуйидаги ҳисоблар қайд этилди:

-52кг: Йозбани Виета - Худойназар Файзов 3:0

-60кг: Лазарио Альварес Эстрада - Шунқор Абдурасулов 3:0

-69кг: Рониель Иглесиас - Маҳмуд Ғоипов 3:0

-81кг: Хулио ла Круз - Мадиёр Саидраҳимов 3:0

+91кг: Хосе Лардует Гомес - Баҳодир Жалолов 2:1

Ушбу жамоалар ўртасидаги жавоб баҳслари 27 февраль куни Термиз шаҳрида ўтказилади.

 

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn