Бугун Тошкент вақти билан соат 16:00да
  • 09 Февраль 2018

Бугун Тошкент вақти билан соат 16:00да

Бугун Жанубий Кореянинг Пхёнчхан шаҳрида XXIII қишки Олимпия ўйинлари очилиш маросими бўлиб ўтади.

Мазкур тадбир Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади. Хабарингиз бор, ушбу нуфузли мусобақада юртимиз шарафини муз устида фигурали учиш устаси Миша Ге ва тоғ чанғиси спорти вакили Комилжон Тўхтаев ҳимоя қилади.

Умуман олганда, бу галги олимпиада баҳсларида дунёнинг 92 давлатидан 2902 нафар спортчи иштирок этмоқда. Бу қишки Олимпия ўйинлари тарихидаги рекорд кўрсаткичдир. Пхёнханчда атлетлар спортнинг 7 тури ва 15 йўналишида 102 комплект медаллар учун кураш олиб боради.

Бу галги баҳсларда энг катта спорт делегацияси АҚШдан ташриф буюрган – 242 нафар спортчи. Бу борада Канада 226 вакили билан иккинчи, Швейцария эса 169 нафар атлети билан учинчи ўринда. Мезбонлардан 122 нафар вакил қатнашса, допинг можароси туфайли россиялик 168 нафар спортчи Халқаро олимпия қўмитаси байроғи остида беллашувларга киришади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn