Боксчи ва мураббийларимиз пул мукофотлари билан тақдирланди 
  • 09 Февраль 2018

Боксчи ва мураббийларимиз пул мукофотлари билан тақдирланди 

 

Хабарингиз бор, яқинда Ҳиндистонда катталар ўртасида бокс бўйича “India Open” халқаро турнирида ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари дунёда тенгсиз эканлигини яна бир бор исботлаб, умумжамоа ҳисобида ҳам биринчи ўринни эгаллаган эди.

Мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилган 10 нафар боксчимиздан 7 нафари финалга чиқди. Улардан 5 нафари олтин, икки нафари кумуш медаль соҳибига айланди. 

Вазирлар Маҳкамасининг 8 февралдаги фармойишига асосан “India Open” бокс мусобақасида миллий терма жамоамиз биринчи ўринни эгаллаганлиги муносабати билан боксчи ва мураббийлар 25 млн. сўмдан 12 млн. сўмгача пул маблағлари билан мукофотланди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn