Ёшларимизнинг Бокудаги муваффақияти
  • 20 Январь 2018

Ёшларимизнинг Бокудаги муваффақияти

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди.

Мусобақа якунларига кўра, юнон-рум кураши баҳсларида гиламга чиққан ёш полвонларимиздан Аброр Нурмуҳамедов олтин, Бекзод Аҳмедов кумуш, Муҳаммад Поёнов ва Ҳусанхон Юнусхонов бронза медалларига сазовор бўлди. Якунда юнон-рум кураши бўйича терма жамоамиз умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгаллади. 

Эркин кураш бўйича ташкил этилган беллашувларда эса ёшларимиздан Умиджон Жалолов ҳамда Муҳаммадрасул Раҳимов олтин медални қўлга киритган бўлса, Нодир Раҳимов кумуш, Зафарбек Отахонов бронза медалга эга чиқди. Ушбу натижалар эвазига эркин кураш бўйича терма жамоамиз мусобақани умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринда якунлади.

О. ЛУТФУЛЛАЕВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn