Япониянинг “CBC Group” компанияси Ўзбекистон Суперлигасига ҳомий бўлиши мумкин
  • 17 Январь 2018

Япониянинг “CBC Group” компанияси Ўзбекистон Суперлигасига ҳомий бўлиши мумкин

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов бугун федерация биносида Япониянинг "CBC Group" компаниясиниг Халқаро ишлар бўйича президенти Аран Олснер билан учрашув ўтказди.

Бу ҳақда ЎФФ сайти хабар тарқатди.

"CBC Group" компанияси турли ичимлик ва сут маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, бутун дунёда ўз филиалларига эга.

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов Аран Олснер билан учрашув чоғида  ҳомийлик қилиш, маркетинг ва бошқа масалалар юзасидан фикр алмашди.  Ўз ўрнида Аран Олснер "CBC Group" компанияси формати ўзгарган ва янгидан ташкил қилинаётган Ўзбекистон Суперлигаси учрашувларида титул ҳомий бўлишга қизиқиш билдираётганини маълум қилди.

Музокаралар давом этмоқда.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn