Канадаликлар ҳайрати: Улар “Google” орқали Ўзбекистонни қидиришга тушишди
  • 12 Декабрь 2017

Канадаликлар ҳайрати: Улар “Google” орқали Ўзбекистонни қидиришга тушишди

Ўзбекистоннинг “Бинокор” клуби шайбали хоккей бўйича БАА Президенти кубоги халқаро турнирида ғолиб бўлди.

Мусобақада “Бинокор” тўртта учрашув ўтказиб, барчасида йирик ҳисобда ғалаба қозонди:

“Бинокор” – “Timber Wolves” 6:3, 

“Бинокор” – “Tneebs” 8:3, 

“Бинокор” – “Oman National” 12:2, 

“Бинокор” – “Storms” 6:4.

“Ушбу халқаро турнирда олдимизда иккита асосий вазифа қўйгандик, — дейди клуб бош мураббийи Алишер Азимов. — Хусусан, халқаро майдонда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиш ва ёш хоккейчиларимизни синовдан ўтказиш. Биз ҳар икки вазифани аъло даражада уддаладик”.

Мусобақалар тугаганидан сўнг ўзбек жамоаси БААнинг EHL лигасида иштирок этувчи Канаданинг “Mighty Camels” клуби билан ўртоқлик учрашуви ўтказди.

Бу баҳсда ҳам “Бинокор” 10:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

“Канадаликлар ўзбекистонлик хоккейчилар ўйинидан шу даражада ҳайратда қолишдики, улар “Google” орқали Ўзбекистонни қидиришга тушишди. Хоккей бизда атиги 5 йил олдин пайдо бўлганини билишгач эса ҳайратлари янада ошди”, — дейди бош мураббий.

Фазлиддин АБИЛОВ тайёрлади.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn