“Локомотив” — 2017 йилда Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси
  • 04 Декабрь 2017

“Локомотив” — 2017 йилда Ўзбекистоннинг энг кучли жамоаси

Футбол бўйича Ўзбекистон кубоги финал учрашувида Тошкентнинг “Локомотив” жамоаси пойтахтнинг бошқа бир клуби “Бунёдкор” жамоасини 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

“Темир йўлчилар”га ғалаба келтирган ягона голга Марат Бикмаев муаллифлик қилди.

Шу тариқа “Локомотив” жорий мавсумда Ўзбекистон чемпионати ва кубоги беллашувларида ғалабага эришишга муваффақ бўлди.

Маълумот ўрнида айтиб ўтамиз, бу “Локомотив” Ўзбекистон кубоги баҳсларида қозонган учинчи ғалабаси ҳисобланади.

Жамоа 2014 йили ҳамда ўтган 2016 йил мавсумларида ҳам мазкур мусобақада бош совринга сазовор бўлган.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn