Ўзбекистон вакиллари жаҳон чемпионатида 10 та олтин медални қўлга киритди
  • 04 Декабрь 2017

Ўзбекистон вакиллари жаҳон чемпионатида 10 та олтин медални қўлга киритди

Туркиянинг Истанбул шаҳрида катталар ўртасидаги кураш бўйича XI жаҳон чемпионати якунланди.

Халқаро кураш ассоциацияси ташаббуси билан Туркия кураш федерацияси ва Истанбулнинг Бахчелеэвлер муниципалитети томонидан ташкил этилган нуфузли мусобақада Осиё, Африка, Европа ҳамда Америка қитъаларининг элликка яқин давлатларидан келган полвонлар ғолиблик учун бел олишди.

Ўн беш вазн (эркаклар 7, аёллар 8) тоифасида ўтказилган баҳслар якунида ҳамюртларимиздан Шаҳрам Аҳадов (66 кг.), Давлат Абраев (73 кг.), Камолиддин Расулов (81 кг.), Шуҳратжон Арслонов (90 кг.), Муҳсин Ҳисомиддинова (+100 кг.) ғолибликка эришди.

Хотин-қизлар ўртасида эса Моҳинур Мўминова (48 кг.), Гулнор Сулаймонова (52 кг.), Дилдор Шерметова (57 кг), Кумуш Йўлдошева (78 кг.), Раҳима Йўлдошева (87 кг.) олтин медалларга сазовор бўлди.

Шунингдек, терма жамоамиз аъзоларидан Илҳом Жўраев, Муҳриддин Қурбонов, Ойсулув Абдумажидова, Омонгул Алланазарова, Моҳинур Пирназарова, Гулмира Исматова, Гавҳар Худойқулова, Мафтуна Эсанова, Малоҳат Рўзиева, Рената Илматова ва Беғам Бойимова совриндорлар сафидан жой олди.

Фазлиддин АБИЛОВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn