Ўзбекистон кубоги ғолибига совринни ким топшириши маълум
Ўзбекистон кубоги ғолибига совринни ким топшириши маълум www.pfl.uz
  • 04 Декабрь 2017

Ўзбекистон кубоги ғолибига совринни ким топшириши маълум

Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа расмий ташриф билан юртимизга келди.

Бу ҳақда Ўзбекистон футбол федерациясининг расмий сайти маълум қилди.

Меҳмонни Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Рустам Қурбонов, федерация масъуллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари кутиб олди.

Ташриф доирасида ОФК президенти бир қатор расмий учрашувлар ўтказиши кўзда тутилган. Жумладан, Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифа юртимизда футболни ривожлантириш ва уни ёшлар орасида янада оммалаштириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишади.

Шунингдек, у бугун бўлиб ўтадиган “Бунёдкор” — “Локомотив” жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги финал учрашувини бевосита стадиондан кузатиб боради ҳамда ғолиб жамоага бош совринни топширади.

Фазлиддин АБИЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn