Олимпиада чемпиони яна олтин медаль билан тақдирланди 
  • 01 Декабрь 2017

Олимпиада чемпиони яна олтин медаль билан тақдирланди 

Термиз шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилди. 

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан келган 300 нафар боксчи иштирок этди.  Беллашувларда Рио-де Жанейрода бўлиб ўтган ёзги Олимпиада ўйинлари ҳамда Германияда ўтказилган жаҳон чемпионатининг ғолиб ва совриндори бўлган 8 нафар “чарм қўлқоп” устасининг қатнашиши ушбу мусобақа шиддатли курашларга бой ўтишини таъминлади.

Чемпионатда боксчилар 49, 52, 56, 60, 64, 69, 75, 81, 91 кг. ва мутлақ вазн тоифасида ўз имкониятларини синовдан ўтказишди. Якунда Худойназар Файзиев, Абдулла Қўчқоров, Шаҳобиддин Зоиров, Шунқор Абдурасулов, Маҳмуд Ғоипов, Акмурод Ғаффоров, Козимбек Мардонов, Сардор Ёрмуҳаммедов, Лазизбек Муллажоновлар ўз вазн тоифасида Ўзбекистон чемпиони деган шарафли номга сазовор бўлди.

Мазкур мусобақада Рио-де Жанейрода бўлиб ўтган ёзги Олимпиада ўйинлари ғолиби Шаҳобиддин Зоиров ҳам иштирок этиб, ғолибликка эришди. У Олимпиададан кейин бокс беллашувларида қатнашмаётган эди.

Илҳом РАҲМАТОВ,

“Халқ сўзи” мухбири.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn