FIDE президенти юртимизда шахмат ривожига юқори баҳо берди
  • 29 Ноябрь 2017

FIDE президенти юртимизда шахмат ривожига юқори баҳо берди

Халқаро шахмат федерацияси (FIDE) президенти Кирсан Илюмжинов мамлакатимизга келди.

Меҳмон даставвал Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси музейига ташриф буюриб, мустақиллик йилларида ўзбек спортчилари эришган ютуқлар билан яқиндан танишди. Шундан сўнг FIDE раҳбари Миллий Олимпия қўмитасининг янги биносига бориб, бу ерда яратилган шароитларга юқори баҳо берди.

Ўз навбатида, нуфузли меҳмон Миллий Олимпия ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт қўмиталари мутасаддилари учрашди. Суҳбат давомида Кирсан Илюмжинов ўзбекистонлик спортчилар халқаро майдонда бежиз юқори натижалар кўрсатмаётгани ҳақида айтиб, бунинг замирида катта меҳнат ҳамда давлат томонидан спортчилар учун яратилган зарур шарт-шароит мавжудлигига алоҳида урғу берди. Мамлакатимиз шахматчиларининг халқаро майдондаги обрўси эса кун сайин ўсиб бораётганини таъкидлади.

Учрашув якунида Кирсан Илюмжинов самимий қабул учун миннатдорлик билдирди. Шунингдек, FIDE президенти пойтахтимизда бошланган болалар шахмат фестивалининг очилишида қатнашиб, “ақл гимнастикаси”нинг навқирон вакиллари билан мулоқотда бўлди.

О. ЛУТФУЛЛАЕВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn