ЎФФ мураббийлар, ҳакамлар ва федерация ходимларини аттестациядан ўтказади 
  • 27 Ноябрь 2017

ЎФФ мураббийлар, ҳакамлар ва федерация ходимларини аттестациядан ўтказади 

 

Ўзбекистон футбол федерацияси республикадаги мураббийлар, ҳакамлар ва вилоят футбол федерациялари ходимлари аттестациядан ўтказилишини маълум қилди.

Айтилишича, бундан мақсад ходимлар малакасини ошириш, ўз касбининг мутахассиси бўлган инсонлар федерация таркибида ишлашини таъминлашдир.

Аттестация давомида мураббий, ҳакамлар ва федерация ходимларининг касбий маҳорати, билими, жисмоний ҳолати махсус тузилган комиссия аъзолари томонидан синовдан ўтказилади.

Аттестациядан муваффақиятли ўтган ходимлар ўз фаолиятларини давом эттириш имкониятига эга бўлишади. Аттестациядан ўтолмаган мураббий, ҳакамлар ва федерация ходимларига фаолиятларини давом эттиришга рухсат берилмайди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn