Ўзбекистон чемпионати: олтин, кумуш ва бронза медаллари эгалари маълум
  • 20 Ноябрь 2017

Ўзбекистон чемпионати: олтин, кумуш ва бронза медаллари эгалари маълум

Футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати олий лига баҳсларининг 29-тури баҳслари бўлиб ўтди.

Унда мусобақа пешқадами “Локомотив” жамоаси Самарқандда “Динамо” клубини 5:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ушбу ғалабадан сўнг “Локомотив” олий лига баҳслари якунланишига бир тур қолганда мамлакат чемпионлигини расмийлаштирди.

Мусобақанинг иккинчи поғонаси учун кураш олиб борган “Насаф” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги учрашув мазкур турнинг марказий ўйинига айланди.

Қаршида ўтказилган баҳсда мезбонлар “Пахтакор” жамоасини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Мазкур ўйиндан сўнг “Насаф” кумуш, “Пахтакор” эса бронза медалларини муддатидан олдин қўлга киритди.

Турнинг қолган учрашувларида қайд этилган натижалар билан танишинг: “Бунёдкор” —“Бухоро” 3:0, “Қизилқум” – “Металлург”, “Олмалиқ” – “Навбаҳор”, “Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” ва “Нефтчи” – “Машъал” жамоалари ўртасидаги ўйинлар эса бир хил — 2:1 ҳисоби билан якунланди.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn