Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари ўтказилади
  • 20 Ноябрь 2017

Ўзбекистон ва Япония терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашувлари ўтказилади

Ўзбекистон футбол федерацияси ва Япония футбол ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди.

Ўзбекистон футбол федерацияси президенти Умид Аҳмаджонов Токио шаҳрида Япония футбол ассоциацияси президенти Ташима Кодзо билан учрашди.

Унда Ўзбекистон футбол федерацияси ва Япония футбол ассоцияцияси ўртасидаги ҳамкорлик ва алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича келишувга эришилди.

Ушбу келишув асосида ҳар икки мамлакатнинг турли ёшдаги терма жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйинларини ўтказиш, турли мусобақалар ва мавсумий йиғинларни ташкил этиш, терма жамоалар мураббийлари ўртасида тажриба алмашишни йўлга қўйиш кўзда тутилган.

Шунингдек, Ўзбекистон футбол федерацияси ва Япония футбол ассоциацияси мураббийлари ва тиббиёт ходимлари учун ўқув семинарлари ташкил этиш, футбол академияси мураббийлари ва бошқарув ходимлари ўртасида билим ва тажрибаларни алмашиш, болалар футболи бўйича мураббийлик курсларини ташкил этиш борасида ҳам келишувга эришилди.

Бундан ташқари,  Ўзбекистон футбол федерацияси ва Япония футбол ассоциацияси ҳакамликни ривожлантириш ва тажриба алмашиш борасида ҳам ҳамкорлик қиладиган бўлди.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn