Исроил Мадримов — энг яхши боксчи
  • 13 Ноябрь 2017

Исроил Мадримов — энг яхши боксчи

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида бокс бўйича халқаро турнир ўтказилди.

“Динамо” спорт мажмуасида ташкил этилган мусобақада вакилларимиз муносиб қатнашди. Жумладан, 75 килограмм вазн тоифасида баҳс олиб борган тажрибали боксчимиз Исроил Мадримов мезбонлардан Т. Казиев, Я. Зуберни ва И. Иванченкони мағлубиятга учратиб, олтин медалга сазовор бўлди. Қолаверса, И. Мадримов мусобақанинг энг яхши боксчиси, дея эътироф этилди.

Яна бир истеъдодли спортчимиз Шунқор Абдурасулов (60 килограмм) ҳам барча рақибларидан устун келди ва биринчи ўринни эгаллади. 

Вазни 91 килограммгача бўлган чарм қўлқоп усталари ўртасида Санжар Турсунов кумуш медалга эга чиқди.

Омонулла ФАЙЗИЕВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn