Прагада Миллий олимпия қўмиталари ассоциациясининг XXII Бош ассамблеяси бўлиб ўтди
  • 08 Ноябрь 2017

Прагада Миллий олимпия қўмиталари ассоциациясининг XXII Бош ассамблеяси бўлиб ўтди

 

Чехия пойтахти Прагада Миллий олимпия қўмиталари ассоциациясининг XXII Бош ассамблеяси бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасидан олинган маълумотга кўра, унда ассоциацияга аъзо барча — 206 та Миллий олимпия қўмитаси вакиллари, Халқаро ва қитъа Олимпия қўмиталари раҳбарлари, Бутунжаҳон спорт федерациялари ва ассоциациялари мутасаддилари иштирок этди. Мамлакатимиздан вакил сифатида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби О. Қосимов қатнашди. 

Тадбир доирасида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси бош котиби ХОҚ қошидаги “Олимпия Бирдамлиги” дастури директори Пере Миро, Халқаро сузиш федерацияси (FINA) президенти доктор Хулио Сесар Маглионе, Бирлашган Кураш дунёси (UWW) президенти Ненад Лалович, Кураш халқаро ассоциацияси (IKA) президенти Ҳайдар Фармон, Халқаро қиличбозлик федерацияси бош котиби Эммануэль Катсиадакис, Халқаро гимнастика федерацияси президенти Моринари Ватанабе, Халқаро енгил атлетика федерациялари ассоциацияси (IAAF) биринчи вице-президенти Сергей Бубка ва бошқа мутасаддилар билан учрашиб, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда халқаро тузилмаларнинг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш бўйича мулоқотлар ўтказди. 

О. ЛУТФУЛЛАЕВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn