Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди
XS.UZ
Президент қарори:“Мард ўғлон” давлат мукофоти таъсис этилди Меҳнат вазирлиги ҳамда Кичик ва ўрта бизнес конвергент ассоциациялари Уюшмаси (Корея) ўртасида меморандум имзоланди Тошкент – Сеул: Кореялик ишбилармонлардан интервью (Видео) Ўзбекистонда “Hyundai” автомобиллари ишлаб чиқарилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасида қиймати 12,3 миллиард АҚШ долларидан зиёд бўлган 75 та ҳужжат “Evergreen Holdings” (Корея) Ўзбекистонда цемент заводи қурилиши учун 300 миллион доллар сармоя киритади “Ўзбекенгилсаноат” Корея билан 30 миллион долларлик 7 инвестицион лойиҳа имзоламоқчи Конституциямиз ҳақида қўшиқ куйланди Ўзбекистонда 12 та университет, 28 та мактаб ва лицейда корейс тили фан сифатида ўқитилади Ўзбекистон – Корея: мустаҳкам дўстликка асосланган, стратегик ҳамкорлик (инфографика) Кореянинг “Chung Hospital” шифохонаси билан ҳамкорликда Ўзбекистонда тиббий муассаса қурилади Ўзбекистон ва Корея Республикаси ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик  Ўзбекистон Республикаси ва Корея Республикаси ўртасидаги сиёсий ҳамкорлик нималарда ўз ифодасини топган? “Тонг бокиралиги ўлкаси” ҳақида биз билган ва билмаган маълумотлар Олий Мажлис Сенати АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашди Мирзиёевнинг Кореяга ташрифини ёритиш учун Сеулда матбуот маркази ташкил этилди Абдулазиз Комилов АҚШ Конгрессининг Вакиллар палатаси аъзолари гуруҳи билан учрашди "ТС-АПТEКА" автоматлашган ахборот тизими яратилди Бош прокуратуранинг Олий ўқув курслари ҳамда Корея қонунчилик тадқиқоти институти ўртасида меморандум имзоланди Тижорат банклари томонидан кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлашга имтиёзли кредитлар ажратилмоқда Ўзбекистон — Германия: савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорлик ривожланмоқда Депутатликка  номзодлар  рўйхатга олинди «Ўзбекистон фуқаросиман!» Қурилиш материаллари саноати ва манфаатли алоқалар Коммунал соҳа: хизмат сифати яхшиланмоқда Фермерлик ҳаракати: истиқболи амалиёт, муаммо ва ечимлар. Халқ қабулхонаси: ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири бор Юридик ёрдам кафолатланган Эзгу ғоялар, ёрқин таассуротлар Ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишда  маҳалла фаолларининг ролини ошириш — давр талаби
  • 21 Октябрь 2017

Ёш халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди

Шахмат бўйича жаҳон ва Осиё чемпионатлари ғолиби, халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоровга Президентимиз совғаси топширилди. 

Шу муносабат билан Шахмат бўйича республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси раиси Р. Қурбонов ва бошқалар мамлакатимизда спортни, жумладан, болалар спортини ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш, уларнинг иқтидор ва салоҳиятини юзага чиқариш, жаҳон майдонларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишга қодир истеъдодли спортчиларни тайёрлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга доимий эътибор қаратилаётганини алоҳида таъкидлади.

Давлатимиз раҳбарининг шу йил 3 июндаги “Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги, 10 августдаги “Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш тўғрисида”ги қарорлари соҳа ривожида муҳим дастуриламал бўлмоқда.

Бугун юртимиз спортчилари нуфузли спорт анжуманларида — жаҳон ва қитъа чемпионатлари, Олимпия ва Осиё ўйинларида юқори натижаларга эришиб, Ватанимиз довруғини бутун дунёга тараннум этмоқда.

Буни ёш шахматчимиз Жавоҳир Синдоров мисолида ҳам кўриш мумкин. Тўрт ярим ёшидан шахмат билан мунтазам шуғулланиб келаётган Жавоҳирнинг эришган ютуқларига жаҳоннинг етакчи шахматчилари ҳам ҳавас қилади. У 2012 йил Ҳиндистонда мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлди. 2013 йил Эронда шахмат бўйича 18 ёшгача ўғил-қизлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида кумуш медални қўлга киритди. 

2014 йил Грецияда мактаб ўқувчилари ўртасида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича ўтказилган жаҳон чемпионатида Жавоҳир Синдоров бир йўла иккита олтин медални қўлга киритди. Бразилияда мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган шахмат бўйича жаҳон чемпионатида ҳам олтин медалга сазовор бўлди. 2015 йил Таиланднинг Паттайя шаҳрида шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионатида яна шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилди. 

2016 йил Россияда ўтказилган мактаб ўқувчилари ўртасидаги жаҳон чемпионатида кумуш медаль билан тақдирланди. 

2017 йилги спорт мавсуми ҳам шахматчимиз учун муваффақиятли бўлмоқда. Жавоҳир апрель ойида пойтахтимизда шахмат бўйича 8 — 18 ёшгача ўғил-қизлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида иккита олтин медални қўлга киритди. 

— Жавоҳир жуда тиришқоқ ва меҳнаткаш шахматчи, — дейди унинг мураббийи, халқаро гроссмейстер Марат Жумаев. — У билан деярли ҳар куни беш-олти соатдан машғулот ўтказамиз. Жавоҳирнинг бугунги кунда эришаётган натижалари келажакда янада катта ютуқларни қўлга киритишига ишонч бағишлайди. 

Яқинда Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтган Халқаро шахмат федерацияси — ФИДЕнинг 88-Конгрессида ёш шахматчимиз Жавоҳир Синдоровга халқаро шахмат устаси унвони берилгани эълон қилинди.

Жаҳон ва Осиё чемпионати ғолиби, халқаро шахмат устаси Жавоҳир Синдоров Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан энг сўнгги русумдаги замонавий ноутбук (Macbook) билан тақдирланди. 

— Президентимизнинг биз ёшларга кўрсатаётган улкан эътибор ва ғамхўрлигидан миннатдормиз, — дейди Жавоҳир Синдоров. — Халқаро майдонда эришаётган ғалабаларимиз мамлакатимизда ёшлар учун яратилаётган кенг имкониятлар, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилаётган эътибор туфайлидир. Президентимизнинг -совғаси мени янада юксак марралар сари руҳлантиради, келажакда халқаро гроссмейстер талабини бажаришимда яқин кўмакдошим бўлади. 

Байрам АЙТМУРОДОВ,

ЎзА мухбири.

Темур МАМАДАМИНОВ олган сурат.

 

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР