Жаҳон чемпионати совриндори
  • 21 Октябрь 2017

Жаҳон чемпионати совриндори

Айни кунларда Хорватия пойтахти Загреб шаҳрида дзюдо бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда 83 давлатдан 600 нафарга яқин спортчилар ғолиблик учун баҳс олиб бораяпти.

Нуфузли мусобақада Ўзбекистон вакиллари ҳам ўз маҳоратини намойиш этаётир. Жумладан, 66 килограммгача вазн тоифасида иқтидорли дзюдочимиз Артём Штурбабин финалгача АҚШ, Тожикистон, Италия ва Озарбайжон спортчиларини ишончли тарзда мағлубиятга учратди. Фақатгина ҳал қилувчи беллашувда унга омад бир оз етишмади. Шу тариқа Артём кумуш медаль билан тақдирланди.

Суннатилла ИСЛОМОВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn