Тажрибали рақибидан устун келди
  • 21 Октябрь 2017

Тажрибали рақибидан устун келди

Истеъдодли теннисчимиз Жўрабек Каримов Малайзиянинг Кучинг шаҳрида ўтказилаётган “Фьючерс” туркумига кирувчи мусобақанинг яримфиналига чиқди.

Яккалик баҳсларида иштирок этаётган Жўрабек чорак финал босқичида қозоғистонлик Денис Евсеевга қарши кортга тушди. Евсеев жаҳон теннисчилари рейтингида Каримовдан юқорида туради. Шунга қарамай, терма жамоамизнинг ёш аъзоси кучли рақибини 6:1, 6:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди у финал йўлланмаси учун япониялик Рёта Танума билан куч синашади.

Суннатилла ИСЛОМОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn