Муддатидан олдин Осиё чемпионатига чиқди
  • 17 Октябрь 2017

Муддатидан олдин Осиё чемпионатига чиқди

 

Эроннинг Табриз шаҳрида футзал бўйича 2018 йилги Осиё чемпионати финал босқичи йўлланмаси учун саралаш турнири бўлиб ўтмоқда.

Марказий ва Жанубий Осиё минтақасининг “А” гуруҳидан жой олган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг дастлабки турида Непал спортчилари билан куч синашди. Ўйин тўлиқ вакилларимиз устунлигида кечди ва якунда Баҳодир Аҳмедов шогирдлари 14:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Кеча иккинчи тур доирасида терма жамоамиз туркманистонлик футболчиларга қарши майдонга тушиб, 4:2 ҳисобида зафар қучди ва муддатидан олдин Осиё чемпионатига чиқди.

Шавкат ОРТИҚОВ 

тайёрлади.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn