Ўзбекистон спортчилари Осиё ўйинларида иккинчи ўринни қўлга киритди
  • 27 Сентябрь 2017

Ўзбекистон спортчилари Осиё ўйинларида иккинчи ўринни қўлга киритди

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларида мамлакатимиз спортчилари 24 олтин, 33 кумуш ва 74 бронза, жами 131 медални қўлга киритди.

Вакилларимиз нуфузли мусобақада гарчи умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгаллаган бўлишса-да, энг кўп медаль жамғариш борасида мезбонлардан кейин иккинчи поғонани банд этишди.
Таққос учун:
                          Олтин     Кумуш    Бронза    Жами
Туркманистон      89          70          86          245
Хитой                   42           32          23          97
Эрон                    36           23          59          118
Қозоғистон          28          28          40          96
Ўзбекистон          24          33          74          131

Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари белбоғли кураш, ўзбек кураши, енгил атлетика, оғир атлетика, самбо, эркин кураш спорт турларида олтин медалларга сазовор бўлишди.

Ўзбек миллий кураши ва оғир атлетика беллашувларида мамлакатимизнинг мазкур спорт тури бўйича терма жамоалари медаллар жамғариш борасида биринчи ўринни қўлга киритишди.

Яна бир эътиборли жиҳати, мусобақада ўзбек кураши бўйича олтин медалларга сазовор бўлган Кумуш ва Раҳима Йўлдашовалар опа-сингиллардир. Айтиш керакки, бундай нуфузли мусобақаларда бу каби юксак натижалар камдан-кам кузатилади.

Фазлиддин АБИЛОВ.

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn