XS.UZ
“Халқ сўзи” ва “Народное слово” таҳририяти ходимлари пахта йиғим-теримида фаол иштирок этмоқда Тошкентда ШҲТга аъзо давлатларнинг Адлия вазирлари ҳамда Олий суд раислари мажлиси ўтказилади Агрепина Шин Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазири «Тошкент – Андижон – Ўш – Иркештом – Қошғар» йўналиши бўйича автомобиль қатновининг қачондан бошланиши маълум ЕТТБ тадбиркорлик субъектлари учун кредитлар тақдим этади Депутатлар ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини янада такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар Инновацион ишланмалар нефтни қайта ишлаш соҳаси ривожини жадаллаштиради Савдо-иқтисодий муносабатлар янада мустаҳкамланади Ҳарбийларимиз “Кембрия патрули” халқаро танловида совриндор бўлди «Ўзбекистоннинг тенг ҳуқуқли фуқаросиман!» Мактабгача таълим соҳасида замонавий тизим яратилади Илғор тажрибалар ва бозор механизмлари Юртимизда яратилаётган кенг имкониятлар Токиода муҳокама қилинди Фойдаландингизми, ҳақини ҳам тўланг Шавкат Мирзиёев Кавказ мусулмонлари идораси раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода бошчилигидаги делегацияни қабул қилди UZ домени Осиё-Тинч океани минтақасида юқори даражали миллий доменлар ассоциацияси аъзосига айланди Самарқанддаги Бибихоним масжидига илғор инновацион технологияларга асосланган мониторинг тизими ўрнатилади Ўзбекистон Ҳиндистоннинг уран заҳирасини яратишда асосий ҳамкори бўлади Ўзбекистон Эронга 25,5 миллион долларлик қишлоқ хўжалиги ва тўқимачилик маҳсулотлари етказиб беради Жавоҳир Синдаров ФИДЕ унвонига сазовор бўлди Жорий йилнинг ўтган даврида шифокорлар учун 658 та хизмат уйи ташкил этилди Тиббиёт соҳасидаги ислоҳотлар аҳолининг ҳаётдан розилиги, эл-юртимиз тараққиётига хизмат қилсин «Ислом ҳамжиҳатлиги: Ўзбекистон ва Озарбайжон мисолида» мавзуидаги халқаро конференция иштирокчиларига Тинчлик ва халқлараро дўстликни мустаҳкамлаш йўлида МДҲ: Кўп қиррали ҳамкорликнинг муҳим механизми Таълим олиш ҳуқуқи ва ота-она мажбуриятлари Иқтисодий ва инвестициявий имкониятлар тақдимоти Инсон қадр-қиммати улуғланган юрт Мурожаатлар — сенаторлар назоратида Сифат — жаҳон бозоридаги бош мезон
  • 22 Сентябрь 2017

Вакилларимизнинг муносиб иштироки

Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида давом этаётган Ёпиқ иншоотларда ва жанг санъатлари бўйича V Осиё ўйинларида спортчиларимиз қувонарли натижаларга эришмоқда.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасидан маълум қилишларича, мусобақанинг бешинчи куни вакилларимиз учун ҳар жиҳатдан сермаҳсул кечди. Яъни спорт делегациямиз аъзолари 4 та олтин, 7 та кумуш ва 7 та бронза медални қўлга киритдилар.

Белбоғли курашнинг классик йўналишидаги финал баҳсларида бир йўла етти полвонимиз иштирок этиб, улардан уч нафари зафар қучди. Жумладан, Ҳусниддин Рўзиев, Обидали Мавлонов ҳамда Шерзод Раҳимов олтин медаль билан тақдирланган бўлса, Исломжон Қўлдошев, Элдор Неъматов, Шаҳзода Эргашева ва Дилафрўз Мамажонова иккинчи ўринни эгаллади. Мазкур йўналишда, шунингдек, Одилжон Суюнов, Ҳусан Носиров, Файзулла Умматов, Ҳавасхон Жўрақўзиева бронза медалга сазовор бўлди.

Муайтай беллашувларида Уббинияз Турениязов, таэквондода Ниёз Пўлатов шоҳсупанинг учинчи поғонасидан жой олди.

Яна бир иқтидорли спортчимиз Раҳима Йўлдошева кураш бўйича ҳал қилувчи баҳсда туркманистонлик Ширин Кубаевани мағлуб этиб, Осиё ўйинлари ғолибига айланди.

Оғир атлетика мусобақалари ҳам кўпчиликда катта қизиқиш уйғотаяпти. Ушбу спорт тури бўйича ҳамюртимиз Муаттар Набиева даст кўтаришда 94 килограмм, силтаб кўтаришда 118 килограмм, умумий ҳисобда 212 килограмм натижа билан терма жамоамиз ҳисобига навбатдаги кумуш медални қўшиб қўйди. “Рио — 2016” ўйинлари иштирокчиси Достон Ёқубов эса даст кўтаришда 139 килограмм, силтаб кўтаришда 177 килограмм, жами 316 килограмм тошни ўзига бўйсундириб, иккинчи ўринни банд этди.

Енгил атлетикачимиз Елена Смолянова ядрони 15,60 метрга улоқтириб, кумуш медалга, Марат Ҳайдаров эса кўп кураш беллашувларида бронза медалга эга чиқди.

Кеча яна бир қанча спорт турлари бўйича юртдошларимиз муваффақиятга эришди.

Демак, 21 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 20:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистон спорт делегацияси 8 та олтин, 16 та кумуш ва 36 та бронза, жами 60 та медаль жамғарди.

Шавкат ОРТИҚОВ.

 

 

 

Кўриш қобилияти чекланганлар учун

A- A A+

Кўп ўқилган