Яна бир нуфузли мусобақа
  • 22 Сентябрь 2017

Яна бир нуфузли мусобақа

Пойтахтимизда синхрон сузиш бўйича “Сув париси” FINA жаҳон кубоги босқичи бошланди.

Турнир Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда мамлакатимиз сузиш федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилди. Унда вакилларимиздан ташқари, Германия, Беларусь, Испания, Филиппин, Украина ва Япония каби давлатлардан келган спортчилар соло, дуэт ҳамда гуруҳ йўналишларида совринли ўринлар учун беллашмоқда.

Юртимизда сув спорти бўйича йирик турнирларни юқори савияда ўтказиш учун зарур моддий-техника базаси яратилган. Бунга мухлису мутахассислар яқинда якунланган сув спорти турлари бўйича IX Осиё чемпионати мисолида ишонч ҳосил қилишди.

Фазлиддин АБИЛОВ.

 

Мақолани дўстларингиз билан бўлишинг!

Submit to FacebookSubmit to Google PlusSubmit to StumbleuponSubmit to TwitterSubmit to LinkedIn